Асосий мазмунга ўтиш
8 август · Шанба USD 11 915,64 ▲ +0,2% EUR 13 749,46 ▲ +0,2% Маълумот: Марказий банк
Молия

Ўзбекистонда янги кўринишдаги 50 минг ва 100 минг сўмлик банкнотлар чиқарилади

Янги кўринишдаги пуллар қачон чиқарилиши маълум эмас

Фото: Kommers.uz

Ўзбекистонда янги кўринишдаги 50 ва 100 минг сўмлик банкнотлар чиқарилиши кутилмоқда. Бу маълумотни Марказий банк матбуот хизмати «Kun.uz»га тасдиқлади.

Янги кўринишдаги пуллар қачон чиқарилиши маълум эмас.

«Чиқишга яқин қолганда хабар берамиз. Батафсил маълумотлар эълон қилинади», – дейди Марказий банк раисининг матбуот котиби Акмал Назаров.

Маълумот учун, 26 августдан бошлаб Ўзбекистонда янги кўринишдаги 5 минг ва 10 минг сўмликлар муомалага чиқарила бошланганди.