Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди

11:36 · 11.05.2025

Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади

11:06 · 08.05.2025

Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда

10:11 · 08.05.2025

Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири

13:03 · 07.05.2025

Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди

11:22 · 07.05.2025

Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди

10:11 · 07.05.2025

Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади

11:37 · 06.05.2025

Ўзбекистон банклари қанча фойда кўрди?

10:12 · 06.05.2025

Банклар, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари кибержиноят оқибатида келиб чиққан моддий зарарни ўз ҳисобидан қоплайди

7:06 · 06.05.2025

Валютадаги омонатлар бўйича фоиз ставкалари бироз ошди — Марказий банк

13:12 · 05.05.2025

Click онлайн тўлов тизимлари бозорида устун мавқега эга деб топилди

12:22 · 05.05.2025

Қочоқ-миллиардер: Албаниянинг энг бадавлат инсони ўз бойлигини қандай тўплади?

11:02 · 05.05.2025

Тошкентда илк пулли автотураргоҳлар синов тариқасида ишга туширилди

11:12 · 03.05.2025

Марказий банк муддатли тўловлар бозорини тартибга солишни бошлашни режалаштирмоқда

10:30 · 03.05.2025

«Банклар фаоллик индекси» янгиланди

11:22 · 02.05.2025

Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида фаоллик кетма-кет иккинчи ой пасайди

10:15 · 02.05.2025

IMD бизнес мактаби TBC Bank Group’нинг минтақадаги етакчи молиявий провайдерга айланиш жараёнини таҳлил қилди

17:25 · 01.05.2025

Қандай қилиб қаҳва қовурувчи Россидаги энг машҳур компаниялардан бирига асос солди?

11:23 · 01.05.2025
Молия 17:50 · 04.12.2021

Ўзбекистонда давлат бюджетини кўриб чиқиш тартиби ўзгаради

Янги тартиб бўйича бюджетга ўзгартиш киритиш Солиқ палатаси хулосаси асосида амалга оширилади

Ўзбекистонда давлат бюджетини кўриб чиқиш тартиби ўзгаради
Фото: «wavgroup.com»

Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар томонидан «Ўзбекистон Республикаси бюджет тизимини кўриб чиқиш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди. Бу ҳақда қуйи палата матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, қонун лойиҳаси билан Бюджет кодексига, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикасининг Ҳисоб палатаси тўғрисида»ги қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш таклиф этилмоқда.

Таъкидланишича, Давлат бюджети тўғрисидаги қонунга ва Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари, вилоятлар ва Тошкент шаҳри Кенгашларининг маҳаллий бюджетларига ўзгартириш киритишни Ҳисоб палатаси хулосаси асосида амалга ошириш тартиби жорий қилинмоқда.

Яъни, келгусида Давлат бюджети тўғрисидаги қонунга ўзгартириш киритилган тақдирда дастлаб қонун лойиҳасига Ҳисоб палатасининг хулосаси олинганидан сўнг Қонунчилик палатасига киритиш мумкин бўлади. Шунингдек, маҳаллий бюджетлар Ҳисоб палатаси томонидан ташқи аудитдан ўтказилиб, ҳар йили 1 мартгача тегишли хулосани маҳаллий ҳокимликларга тақдим этиш тартибини жорий қилиш таклиф қилинмоқда.

Бундан ташқари, қонун лойиҳаси билан Давлат солиқ қўмитаси ҳамда Давлат божхона қўмитаси солиқ ва божхона имтиёзлари рўйхатини, тақдим этилган солиқ ва божхона имтиёзларининг миқдори тўғрисидаги маълумотларни солиқ тўловчилар кесимида ўз расмий веб-сайтларига белгиланган муддатларда узлуксиз жойлаштириб бориш назарда тутилмоқда.

Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман ва шаҳарлар ҳокимликлари томонидан тегишли бюджетларда шаклланган қўшимча маблағларнинг сарфланиши тўғрисидаги қарори (фармойиши) қабул қилинганидан сўнг уч иш куни ичида ўзларининг расмий веб-сайтларида ҳамда «Очиқ бюджет» ахборот порталига жойлаштириш мажбуриятлари белгиланмоқда.

Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинган.

Аввалроқ Ўзбекистонда бюджет маблағларини талон-торож қилганлик учун жавобгарлик кучайтирилиши хабар қилинганди. Шунингдек, Ҳисоб палатаси 2022 йилги давлат бюджети юзасидан хулосасини эълон қилгани ҳақида хабар берилди

Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди
Авто, Янгиликлар 11:36 · 11.05.2025
Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Янгиликлар 11:06 · 08.05.2025
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Янгиликлар 10:11 · 08.05.2025
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Миллиардерлар, Янгиликлар 13:03 · 07.05.2025
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Иқтисодиёт, Янгиликлар 11:22 · 07.05.2025
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди
Рейтинг, Янгиликлар 10:11 · 07.05.2025
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди