Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади

11:06 · 08.05.2025

Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда

10:11 · 08.05.2025

Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири

13:03 · 07.05.2025

Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди

11:22 · 07.05.2025

Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди

10:11 · 07.05.2025

Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади

11:37 · 06.05.2025

Ўзбекистон банклари қанча фойда кўрди?

10:12 · 06.05.2025

Банклар, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари кибержиноят оқибатида келиб чиққан моддий зарарни ўз ҳисобидан қоплайди

7:06 · 06.05.2025

Валютадаги омонатлар бўйича фоиз ставкалари бироз ошди — Марказий банк

13:12 · 05.05.2025

Click онлайн тўлов тизимлари бозорида устун мавқега эга деб топилди

12:22 · 05.05.2025

Қочоқ-миллиардер: Албаниянинг энг бадавлат инсони ўз бойлигини қандай тўплади?

11:02 · 05.05.2025

Тошкентда илк пулли автотураргоҳлар синов тариқасида ишга туширилди

11:12 · 03.05.2025

Марказий банк муддатли тўловлар бозорини тартибга солишни бошлашни режалаштирмоқда

10:30 · 03.05.2025

«Банклар фаоллик индекси» янгиланди

11:22 · 02.05.2025

Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида фаоллик кетма-кет иккинчи ой пасайди

10:15 · 02.05.2025

IMD бизнес мактаби TBC Bank Group’нинг минтақадаги етакчи молиявий провайдерга айланиш жараёнини таҳлил қилди

17:25 · 01.05.2025

Қандай қилиб қаҳва қовурувчи Россидаги энг машҳур компаниялардан бирига асос солди?

11:23 · 01.05.2025

Картадан картага катта миқдорда пул ўтказишда қўшимча ҳимоя чоралари киритилади

10:10 · 01.05.2025

Трампнинг медиакомпанияси 1 млрд доллар сармоя жалб қилди

Инвесторларнинг исмлари ошкор этилмаган

Трампнинг медиакомпанияси 1 млрд доллар сармоя жалб қилди
Фото: Win McNamee / Getty Images

АҚШнинг собиқ Президенти Дональд Трампга тегишли ижтимоий тармоқни ривожлантираётган Trump Media & Technology Group (TMTG) институционал инвесторлар гуруҳидан 1,25 миллиард доллар олиш бўйича келишувларни эълон қилди. Бу ҳақда Forbes хабар берди. Хабарда сармоя киритишда қандай инвесторлар иштирок этгани айтилмаган.

АҚШнинг собиқ Президенти Trump Media & Technology Group’ни, аллақачон, оммабоп бўлиб улгурган Digital World Acquisition Corp билан бирлаштириш ҳисобига биржага олиб чиқмоқчи. Компания инвестицияларни бизнесни бирлаштиргандан сўнг олади, пул бирлашган корхона фаолиятини таъминлаш учун ишлатилади.

«1 миллиард долларлик [инвестиция] бигтехга (йирик технологик компаниялар — таҳр.) цензура ва сиёсий дискриминацияга барҳам бериш кераклиги ҳақида муҳим сигнал юборади. Бизнинг балансимиз кенгайиб бораётгани сари TMTG бигтех зулмига қарши туриш учун кучлироқ позицияни эгаллайди», — дейди Трамп.

Маълумот учун, Дональд Трампнинг аккаунтлари энг йирик Ғарб платформалари томонидан блокланганидан кейин собиқ Президент Truth Social деб, номланган ўзининг ижтимоий тармоғини яратишни бошлади. Twitter Трампнинг саҳифасини бутунлай ўчириб қўйган бўлса, Facebook ва Instagram унинг саҳифаларини номаълум муддатга музлатиб қўйди.

2021 йилда Трамп 25 йил ичида биринчи марта Forbes журналининг АҚШнинг энг бой миллиардерлари рўйхатига кира олмади. АҚШнинг Forbes журнали рўйхатни тузаётганда Трампнинг бойлигини 2,5 миллиард долларга баҳолаган ва бу кириш чегарасидан ўтиш учун етарли эмас эди.

Аввалроқ америкалик миллиардер Илон Маск ўзининг сўнгги уйини 30 миллион долларга сотгани ва шу тариқа расман уйсиз қолгани хабар қилинганди.

Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Янгиликлар 11:06 · 08.05.2025
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Янгиликлар 10:11 · 08.05.2025
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Миллиардерлар, Янгиликлар 13:03 · 07.05.2025
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Иқтисодиёт, Янгиликлар 11:22 · 07.05.2025
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди
Рейтинг, Янгиликлар 10:11 · 07.05.2025
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди
Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади
Янгиликлар 11:37 · 06.05.2025
Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади