Асосий мазмунга ўтиш
8 август · Шанба USD 11 915,64 ▲ +0,2% EUR 13 749,46 ▲ +0,2% Маълумот: Марказий банк
Миллиардерлар

«Хитой иқтисодиёти АҚШникидан икки-уч баравар ўсиб кетиши мумкин» — Илон Маск

Илон Маск The Wall Street Journal нашри билан видеоконференция ўтказди.

Фото: Bloomberg

Хитой иқтисодиёти АҚШ иқтисодиётидан икки-уч баравар ўсиб кетиши мумкин. Бу ҳақда америкалик тадбиркор Илон Маск The Wall Street Journal нашри билан видеоконференциясида сўз очди.

Миллиардернинг айтишича, АҚШ узоқ вақт давомида дунёдаги энг йирик иқтисодиёт бўлиб келган.

«Ҳозир биз Хитой иқтисодиёти Америкадан икки-уч баравар ошиб кетиши мумкин бўлган вазиятдамиз», — дейди у.

Шунингдек, у одамлар қизиқарли ва ранг-баранг дунёга қараб кетаётгани айтиб, барча инсон эканини унутмаслигига умид қилган.

Аввалроқ Илон Маск ўзининг сўнгги уйини 30 миллион долларга сотгани ва шу тариқа расман уйсиз қолгани ҳақида хабар берилганди.