Асосий мазмунга ўтиш
8 август · Шанба USD 11 915,64 ▲ +0,2% EUR 13 749,46 ▲ +0,2% Маълумот: Марказий банк
Молия

Рўйхат. Ресторанлар 1 июлгача фоизсиз бўлиб тўлаши мумкин бўлган солиқлар

Истисноли ҳолат 2021 йил 15 август ҳолатига мавжуд қарздорлик ҳамда жарима ва пенялар учун амал қилади.

Фото: twitter / @yemenirestaurant

Ўзбекистонда умумий овқатланиш корхоналарига 2022 йилнинг 1 июлигача баъзи солиқ турларини фоизсиз бўлиб тўлашга рухсат берилган. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Huquqiy axborot канали хабар берди.

Маълум қилинишича, умумий овқатланиш корхоналари (ресторан, кафе, ошхона ва ҳ.к.) бир қатор солиқлар бўйича 2021 йил 15 август ҳолатига мавжуд қарздорликни ва барча солиқлар бўйича жарима ва пеняларни 2022 йил 1 январдан 1 июлгача фоизларсиз кечиктириб (бўлиб-бўлиб) тўлаши мумкин.

Қайд этилишича, кечиктириб тўлашга рухсат берилган солиқлар қуйидагилардан иборат:

  • айланмадан олинадиган солиқ;
  • фойда солиғи;
  • сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ;
  • юридик шахслардан олинадиган ер солиғи;
  • юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ва йиғимлар.

Аввалроқ ДСҚ солиқ тўловчиларга эслатма билан чиққани хабар қилинганди. Шунингдек, Ўзбекистонда солиқ имтиёзларини назорат қилиш учун «E-imtiyoz» ахборот тизими яратилгани ҳақида хабар берилди.