Асосий мазмунга ўтиш
8 август · Шанба USD 11 915,64 ▲ +0,2% EUR 13 749,46 ▲ +0,2% Маълумот: Марказий банк
Молия

Марказий банк аҳоли омонатларининг юқори фоиз ставкаларини маълум қилди

Кўрсаткичларни аниқлашда оммабоп бўлган банк омонатларининг юқори ставкалари ҳисобга олинган.

Фото: Марказий банк матбуот хизмати

Ўзбекистонда аҳоли омонатларининг юқори фоиз ставкалари 21,2 фоизни ташкил қилди. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, банк тизимидаги ТОП-10 тижорат банкининг юқори фоиз ставкалари бўйича амалга оширилган навбатдаги мониторинг натижалари маълум бўлган. Унга кўра, 2021 йил 1 декабрь ҳолатида ушбу банклардаги аҳоли омонатларининг юқори фоиз ставкалари 20–22 фоиз атрофида шаклланиб, ўртача 21,2 фоизни ташкил қилган.

Таъкидланишича, аҳоли омонатлари бўйича юқори фоиз ставкаларини аниқлашда барча мижозлар, шу жумладан, потенциал мижозлар учун оммабоп бўлган, чекловлар ва олдиндан шартлар мавжуд бўлмаган банк омонатларининг юқори ставкалари ҳисобга олинган.

Шунингдек, алоҳида тоифадаги мижозлар (пенсионер, болалар, талабалар ва ҳ.к.) учун мўлжалланган ҳамда капитализация қилинадиган омонатлар ҳисобга олинмаган.

Аввалроқ Марказий банк асосий ставкани ўзгаришсиз қолдиргани хабар қилинганди. Шунингдек, Ўзбекистонда келгуси 12 ой учун аҳоли ва тадбиркорларнинг инфляцион кутилмалари ҳажми маълум бўлгани ҳақида хабар берилди.