Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади

11:06 · 08.05.2025

Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда

10:11 · 08.05.2025

Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири

13:03 · 07.05.2025

Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди

11:22 · 07.05.2025

Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди

10:11 · 07.05.2025

Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади

11:37 · 06.05.2025

Ўзбекистон банклари қанча фойда кўрди?

10:12 · 06.05.2025

Банклар, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари кибержиноят оқибатида келиб чиққан моддий зарарни ўз ҳисобидан қоплайди

7:06 · 06.05.2025

Валютадаги омонатлар бўйича фоиз ставкалари бироз ошди — Марказий банк

13:12 · 05.05.2025

Click онлайн тўлов тизимлари бозорида устун мавқега эга деб топилди

12:22 · 05.05.2025

Қочоқ-миллиардер: Албаниянинг энг бадавлат инсони ўз бойлигини қандай тўплади?

11:02 · 05.05.2025

Тошкентда илк пулли автотураргоҳлар синов тариқасида ишга туширилди

11:12 · 03.05.2025

Марказий банк муддатли тўловлар бозорини тартибга солишни бошлашни режалаштирмоқда

10:30 · 03.05.2025

«Банклар фаоллик индекси» янгиланди

11:22 · 02.05.2025

Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида фаоллик кетма-кет иккинчи ой пасайди

10:15 · 02.05.2025

IMD бизнес мактаби TBC Bank Group’нинг минтақадаги етакчи молиявий провайдерга айланиш жараёнини таҳлил қилди

17:25 · 01.05.2025

Қандай қилиб қаҳва қовурувчи Россидаги энг машҳур компаниялардан бирига асос солди?

11:23 · 01.05.2025

Картадан картага катта миқдорда пул ўтказишда қўшимча ҳимоя чоралари киритилади

10:10 · 01.05.2025

Ҳиндистон «Эксимбанк»и Ўзбекистонга 448 млн доллар ажратади

Томонлар грант маблағлари бўйича меморандум имзолади.

Ҳиндистон «Эксимбанк»и Ўзбекистонга 448 млн доллар ажратади
Фото: Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати

Ҳиндистон «Эксимбанк»и томонидан Ўзбекистонда инфратузилмавий ривожланиш ва таълим соҳаларида устувор лойиҳаларни амалга оширишни молиялаштириш учун 448 миллион доллар миқдорида маблағлар ажратилади. Бу ҳақда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида бош вазирининг ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов Ҳиндистон Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Маниш Прабҳат билан учрашган.

Учрашувда инвестициявий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликка қаратилган икки томонлама муносабатларнинг кун тартиби кўриб чиқилган.

Фото: Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати

Хусусан, томонлар Ўзбекистон билан Ҳиндистон ўртасида Имтиёзли савдо битими ва Инвестицияларни рағбатлантириш ҳамда ўзаро ҳимоя қилиш тўғрисидаги битимни ишлаб чиқишни тезлаштириш ва уларни қисқа муддатларда имзолаш долзарблигини таъкидлаган.

Ўзбекистон томони савдо-иқтисодий масалалар бўйича қўшма Ишчи гуруҳ тузиш ташаббусини олқишлаган. Яқин вақтда Ишчи гуруҳнинг биринчи йиғилишини ташкил этиш имконияти ва унинг кун тартиби бўйича таклифлар кўриб чиқилган.

Томонлар 2022 йилнинг биринчи чорагида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси ва Ҳиндистон Республикаси ўртасидаги савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг 13-йиғилишига тайёргарлик кўриш масалаларини, хусусан, тадбирни амалий мазмун билан тўлдиришни муҳокама қилган.

Алоҳида тартибда ҳудудлараро ҳамкорликни, хусусан, Ўзбекистоннинг Андижон вилояти ва Ҳиндистоннинг Гужарот штати ўртасида муносабатларни фаоллаштириш чора-тадбирлари ўрганилган. Бундан ташқари, инвестициявий, савдо ва маданий-гуманитар соҳаларда қўшма лойиҳалар ва дастурларни амалга оширишни назарда тутган ҳолда, Фарғона вилояти ва Харяна, Бухоро ва Ҳайдаробод, Тошкент ва Нью-Деҳли шаҳарлари ўртасида бевосита ҳамкорликни йўлга қўйиш имкониятлари кўриб чиқилган.

Фото: Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати

Мулоқотда молиявий-техник ҳамкорлик соҳасига ҳам тўхталиб ўтилган. Жумладан, томонлар Ҳиндистон «Эксимбанк»и томонидан Ўзбекистонда инфратузилмавий ривожланиш ва таълим соҳаларида устувор лойиҳаларни амалга оширишни молиялаштириш учун 448 миллион доллар миқдорида маблағлар ажратилишини олқишлаб, ушбу лойиҳаларни амалга жорий этиш борасида биргаликда ишлашга келишиб олган. Шунингдек, Ҳиндистоннинг грант маблағларини жалб қилиш режалаштирилаётган IT, соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаларида ижтимоий йўналтирилган янги истиқболли лойиҳаларни ишлаб чиқиш бўйича ишларни жадаллаштиришга келишилган.

Хабарга кўра, Ҳиндистон Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги элчихонаси ва Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ўртасида «Республика илмий ихтисослаштирилган аллергология марказида янги метрологик лабораторияни ташкил қилиш ва жиҳозлаш» ҳамда «Ўзбекистоннинг Сирдарё вилоятидаги умумтаълим мактабларини компьютер техникаси билан жиҳозлаш» лойиҳаларини амалга ошириш учун грант маблағларини ажратиш бўйича ўзаро англашув меморандумлари имзоланган.

Аввалроқ Абу–Даби шаҳрида Ўзбекистон инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов БАА бош вазирининг ўринбосари, Президент ишлари бўйича вазир Шайх Мансур бин Зоид Ол Наҳаён билан учрашгани ҳамда икки ўртада ҳамкорликни янада кенгайтиришнинг устувор йўналишлари белгилаб олингани ҳақида хабар берилганди.

Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Янгиликлар 11:06 · 08.05.2025
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Янгиликлар 10:11 · 08.05.2025
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Миллиардерлар, Янгиликлар 13:03 · 07.05.2025
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Иқтисодиёт, Янгиликлар 11:22 · 07.05.2025
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди
Рейтинг, Янгиликлар 10:11 · 07.05.2025
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди
Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади
Янгиликлар 11:37 · 06.05.2025
Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади