Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди

11:36 · 11.05.2025

Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади

11:06 · 08.05.2025

Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда

10:11 · 08.05.2025

Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири

13:03 · 07.05.2025

Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди

11:22 · 07.05.2025

Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди

10:11 · 07.05.2025

Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади

11:37 · 06.05.2025

Ўзбекистон банклари қанча фойда кўрди?

10:12 · 06.05.2025

Банклар, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари кибержиноят оқибатида келиб чиққан моддий зарарни ўз ҳисобидан қоплайди

7:06 · 06.05.2025

Валютадаги омонатлар бўйича фоиз ставкалари бироз ошди — Марказий банк

13:12 · 05.05.2025

Click онлайн тўлов тизимлари бозорида устун мавқега эга деб топилди

12:22 · 05.05.2025

Қочоқ-миллиардер: Албаниянинг энг бадавлат инсони ўз бойлигини қандай тўплади?

11:02 · 05.05.2025

Тошкентда илк пулли автотураргоҳлар синов тариқасида ишга туширилди

11:12 · 03.05.2025

Марказий банк муддатли тўловлар бозорини тартибга солишни бошлашни режалаштирмоқда

10:30 · 03.05.2025

«Банклар фаоллик индекси» янгиланди

11:22 · 02.05.2025

Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида фаоллик кетма-кет иккинчи ой пасайди

10:15 · 02.05.2025

IMD бизнес мактаби TBC Bank Group’нинг минтақадаги етакчи молиявий провайдерга айланиш жараёнини таҳлил қилди

17:25 · 01.05.2025

Қандай қилиб қаҳва қовурувчи Россидаги энг машҳур компаниялардан бирига асос солди?

11:23 · 01.05.2025

Миллиардер Безоснинг космик кемаси учинчи марта сайёҳларни коинотга олиб чиқди

Кема бортида 6 нафар космик сайёҳ бўлган.

Миллиардер Безоснинг космик кемаси учинчи марта сайёҳларни коинотга олиб чиқди
Фото: Blue Origin

Миллиардер Жефф Безос томонидан асос солинган Blue Origin космик компанияси фуқаролардан иборат экипажни ракетада коинотга юборди. Шу тариқа, Blue Origin сайёҳлик парвозини учинчи марта амалга оширди.

New Shepard кемасида 6 нафар космик сайёҳ ер атмосфераси чеккасига йўл олди. Булар: собиқ футболчи ва телебошловчи Майкл Стрейхэ, биринчи америкалик астронавт Алан Шепарднинг тўнғич қизи Лора Шепард Черчли, Voyager Space Holdings раҳбари Дилан Тейлор, инвестор Эван Дик, Bess Ventures венчур капитал компанияси асосчиси Лейн Бесс ва унинг ўғли Кэмерон Бесс.

Фото: Associated Press

Парвозга отланганларнинг тўрт нафари космик сайёҳат учун пул тўлади, Майкл Стрейхэн ва Лора Шепард Черчли Blue Origin меҳмони бўлди.

Маълум бўлишича, New Shepard ракетаси АҚШнинг Техас штати ғарбидаги Blue Origin’нинг хусусий майдонида учирилган. Бир неча дақиқадан сўнг космик кема Ердан 100 километр баландликка кўтарилиб, «Карман» деб аталадиган чизиқ — Ер атмосфераси ва коинот ўртасидаги шартли чегарадан ўтган. Бу вақтда космик сайёҳлар бир неча дақиқа вазнсизликни бошдан ўтказиши мумкин.

Фото: Associated Press

Кейин саёҳатчилар билан капсула парашютлар ёрдамида Ерга автоном тушишни бошлаган ва Blue Origin учириш майдончаси яқинидаги чўлга қўнган. New Shepard ракетаси ҳам муваффақиятли қўнган ва ундан яна фойдаланиш мумкин. Бутун парвоз тахминан 10 дақиқа давом этган.

Маълумот ўрнида, 2021 йил бошидан буён Blue Origin коинотга 14 нафар сайёҳни юборди. Биринчи рейсда Жефф Безоснинг ўзи, унинг укаси Марк, собиқ учувчи Уолли Фанк, шунингдек, компаниянинг биринчи тижорат мижози 18 ёшли Оливер Дамен иштирок этди, чиптани унга отаси Somerset Capital Partners асосчиси совға қилган.

Фото: Associated Press

Октябрь ойида Безос компанияси иккинчи фуқаролик парвозини амалга ошириб, Blue Origin вице-президенти Одри Пауэрс, NASA собиқ муҳандиси Крис Бошуизен, тадбиркор Глен де Врис ва Стар Трекдаги капитан Кирк роли билан машҳур бўлган актёр Уилям Шатнерни жўнатди. Ҳаммаси бўлиб компания 100 миллион долларлик чипталарни сотишга муваффақ бўлган.

Фото: Associated Press

Аввалроқ NASA Жефф Безоснинг космик компанияси билан шартнома имзолагани ҳақида хабар берилганди.

Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди
Авто, Янгиликлар 11:36 · 11.05.2025
Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Янгиликлар 11:06 · 08.05.2025
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Янгиликлар 10:11 · 08.05.2025
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Миллиардерлар, Янгиликлар 13:03 · 07.05.2025
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Иқтисодиёт, Янгиликлар 11:22 · 07.05.2025
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди
Рейтинг, Янгиликлар 10:11 · 07.05.2025
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди