Асосий мазмунга ўтиш
8 август · Шанба USD 11 915,64 ▲ +0,2% EUR 13 749,46 ▲ +0,2% Маълумот: Марказий банк
Молия

Турк лирасининг қадри тарихий минимумни янгилади

Лиранинг қадрсизланиши Марказий банкнинг навбатдаги йиғилиши арафасида содир бўлди.

Фото: Reuters

13 декабрь куни эрталабки савдоларда турк валютаси бир доллар учун 14,99 лирагача пасайди ва бу янги антирекордга айланди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар берди.

Қайд этилишича, турк лирасининг қадрсизланиши мамлакат Марказий банкининг навбатдаги йиғилиши арафасида содир бўлган. Тошкент вақти билан соат 13:00 га келиб эса турк валютаси бир доллар учун 14,35 лирагача мустаҳкамланган.

Маълумот ўрнида, йил бошидан буён лиранинг долларга нисбатан курси деярли икки баравар, ноябрь ойида эса 26 фоизга пасайган. Лиранинг тушишига асосий сабаб инфляция тезлашишига қарамай (ноябрда у 20 фоиздан ошди) асосий ставкани камайтиришни талаб қилаётган Президент Ражаб Тойиб Эрдоғаннинг позицияси бўлиб қолмоқда. Мамлакат Молия вазирлигининг собиқ раҳбари Лутфий Элъван лиранинг қадрсизланиши фонида истеъфога чиқди.

Аввалроқ, 3 декабрь кунги савдоларда турк валютаси бир доллар учун 13,89 лирагача пасайгани хабар қилинганди.