Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди

11:36 · 11.05.2025

Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади

11:06 · 08.05.2025

Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда

10:11 · 08.05.2025

Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири

13:03 · 07.05.2025

Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди

11:22 · 07.05.2025

Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди

10:11 · 07.05.2025

Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади

11:37 · 06.05.2025

Ўзбекистон банклари қанча фойда кўрди?

10:12 · 06.05.2025

Банклар, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари кибержиноят оқибатида келиб чиққан моддий зарарни ўз ҳисобидан қоплайди

7:06 · 06.05.2025

Валютадаги омонатлар бўйича фоиз ставкалари бироз ошди — Марказий банк

13:12 · 05.05.2025

Click онлайн тўлов тизимлари бозорида устун мавқега эга деб топилди

12:22 · 05.05.2025

Қочоқ-миллиардер: Албаниянинг энг бадавлат инсони ўз бойлигини қандай тўплади?

11:02 · 05.05.2025

Тошкентда илк пулли автотураргоҳлар синов тариқасида ишга туширилди

11:12 · 03.05.2025

Марказий банк муддатли тўловлар бозорини тартибга солишни бошлашни режалаштирмоқда

10:30 · 03.05.2025

«Банклар фаоллик индекси» янгиланди

11:22 · 02.05.2025

Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида фаоллик кетма-кет иккинчи ой пасайди

10:15 · 02.05.2025

IMD бизнес мактаби TBC Bank Group’нинг минтақадаги етакчи молиявий провайдерга айланиш жараёнини таҳлил қилди

17:25 · 01.05.2025

Қандай қилиб қаҳва қовурувчи Россидаги энг машҳур компаниялардан бирига асос солди?

11:23 · 01.05.2025
Молия 19:15 · 15.12.2021

Ўзбекистонда янги кўринишдаги 50 минг ва 100 минг сўмлик банкнотларнинг кўриниши эълон қилинди

Банкнотлар ҳимояланган қоғозда чоп этилган.

Ўзбекистонда янги кўринишдаги 50 минг ва 100 минг сўмлик банкнотларнинг кўриниши эълон қилинди
Фото: Kommers.uz

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2021 йилнинг 22 декабридан бошлаб янги кўринишдаги номинал қиймати 50 минг ва 100 минг сўм бўлган банкнот шаклида пул белгиларини муомалага чиқарилиши тўғрисида қарор қабул қилинганини маълум қилди.

Қайд этилишича, мазкур банкнотлар мавзуси (тематикаси) «Буюк Ипак йўли» ҳамда мамлакат ҳудудидаги Сурхондарё ва Хоразм вилоятларининг қадимий тарихига бағишланган.

Банкнотлар ҳимояланган қоғозда чоп этилган бўлиб, олд ва орқа томонлари махсус лак билан қопланган.

50 минг сўмлик банкнот:

Ўлчами 147 х 69 мм.

Банкнотнинг ўнг тарафида оч фонда қадимги «Буюк Ипак йўли»нинг рамзи сифатида туя ва «50000» рақами кўринишида сув белгилари жойлашган.

Банкнотнинг ўнг тарафида қоғоз қатламида кенглиги 3 мм.ли яшил рангли, «силжиш» эффектига эга, ранги ўзгарувчан, металлашган ва машинада ўқиладиган ҳимоя ипи ўтказилган.

Олд ва орқа томонларининг асосий ранги — бинафшаранг бўлиб, бошқа ранглар билан уйғунлашган.

Банкнот олд томони чап қисмида Сурхондарё вилоятида жойлашган XI-XII асрларга тегишли «Абу Исо Термизий мақбараси» меъморий ёдгорлиги тасвирланган.

Фото: Марказий банк

Юқори қисмининг чап тарафида «50000» рақами тўқ қизил рангда, юқори қисм марказида «O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI MARKAZIY BANKI» матни ярми кўк рангда ва ярми тўқ қизил рангда ҳамда юқори ўнг бурчакдаги Ўзбекистон Республикасининг Герби тўқ қизил рангда жойлашган.

Ўнг ва чап томони чеккасида жойлашган кўк рангдаги махсус элемент кўриш қобилияти паст бўлган инсонлар учун мўлжалланган бўлиб, бўёқнинг бўртмалик хусусияти ҳисобига банкнотнинг қийматини аниқлаш имконини беради.

Банкнотнинг қуйи қисмида нақшинкор тасвир фонида «латент» (яширин) тасвир «UZ» кўринишида берилган бўлиб, у ёруғлик манбаига нисбатан маълум қияликда кўриниш хусусиятига эга.

Қуйи қисмининг чап томонида банкнот қийматини акс эттирувчи «ELLIK MING SO‘M» ёзуви ва «O‘ZBEKISTON SO‘MI RESPUBLIKA HUDUDIDA HAMMA TO‘LOVLAR UCHUN O‘Z QIYMATI BO‘YICHA QABUL QILINISHI SHART» матни жойлашган.

Юқоридаги тасвирлар металлограф босма усулида бажарилган бўлиб, бармоқ учи билан сийпалаганда буёқнинг бўртмалигини сезиш мумкин.

Банкнот ўнг қисмидаги оч фонда нусха кўчиришга қарши ҳар хил диаметрдаги халқалар жойлашган бўлиб, нусха кўчирилганда тасвирлардаги аниқлик йўқолади.

Юқори қисмидаги Ўзбекистон харитаси чизмасида оч чизиқлар билан «Буюк Ипак йўли» карвон йўллари йўналиши кўрсатилган.

Юқори чап қисмида Сурхондарё вилояти Сополлитепа археология ёдгорлиги топилмаси бўлган «нақшинкор тамға» тасвири регистр вазифасини бажарган ҳолда, «олд» ва «орқа» томонларини бир-бири билан мос тушириш учун хизмат қилади. Ёруғликка қаратилганда оқ қисми банкнотнинг орқа томонидаги рангли элементлар билан қўшилиб тўлиқ тасвир ҳосил бўлади.

Банкнотнинг рақами лотин алифбосидаги икки ҳарфли серия ва етти хонали сондан ташкил топган бўлиб, ўнг қисмида горизонтал ва чап қисмида вертикал кўринишда босилган.

Банкнот орқа томонида милоддан аввалги III-I асрларга тегишли бўлган Сурхондарё вилояти ҳудудидаги қадимий ёдгорлик – «Фаёзтепа археология ёдгорлиги» тасвирланган.

Фото: Марказий банк

Марказий қисмида тинчлик рамзи бўлган «учаётган кабутар» тасвирида замонавий «Spark live» махсус ҳимоя элементи қўлланилган бўлиб, турли қияликда тасвирда ранг ўзгариши ва силжиш эффектини ҳосил қилади.

Ўнг қисмида Сурхондарё вилояти Сополлитепа археология ёдгорлиги топилмаси бўлган милоддан аввалги XVII-XV асрларга тегишли 2 хил кўринишдаги сопол идишлар тасвири акс эттирилган.

Юқори чап қисмида «O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI MARKAZIY BANKI» матни ва банкнот муомалага чиқарилган йил «2021» чоп этилган.

Банкнотнинг пастки қисми чап ва ўнг бурчакларида банкнот номинал қиймати «50000» рақами оқ рангда бир чизиқда ҳамда юқори ўнг бурчакда «ELLIK MING SO‘M» ёзуви туширилган.

Пастки қисмида «O‘ZBEKISTON SO‘MINI QALBAKILASHTIRISH QONUNGA MUVOFIQ TA’QIB QILINADI» матни огоҳлантирувчи ёзув сифатида қайд этилган.

100 минг сўмлик банкнот:

Ўлчами 152 х 69 мм.

Банкнотнинг ўнг тарафида оч фонда қадимги «Буюк Ипак йўли»нинг рамзи сифатида туя ва «100000» рақами кўринишида сув белгилари жойлашган.

Банкнотнинг ўнг тарафида қоғоз қатламида кенглиги 4 мм.ли, сариқ рангли, «силжиш» эффектига эга бўлган, «UZB» матнли ранги ўзгарувчан, металлашган ва машинада ўқиладиган ҳимоя ипи ўтказилган.

Олд ва орқа томонларининг асосий ранги сариқ рангда бўлиб, бошқа ранглар билан уйғунлашган.

Банкнот олд томони чап қисмида Хоразм вилоятининг Хива шаҳрида жойлашган «Ичан қалъа» тарихий музейи тасвирланган.

Фото: Марказий банк

Юқори қисмининг чап тарафида «100000» рақами, юқори қисм марказидаги «O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI MARKAZIY BANKI» матни жигаррангда ҳамда юқори ўнг бурчакдаги Ўзбекистон Республикасининг Герби яшил рангда жойлашган.
Ўнг ва чап томони чеккасида жойлашган жигаррангдаги махсус элемент кўриш қобилияти паст бўлган инсонлар учун мўлжалланган бўлиб, бўёқнинг бўртмалик хусусияти ҳисобига банкнотнинг қийматини аниқлаш имконини беради.

Банкнотнинг қуйи қисмида нақшинкор тасвир фонида «латент» (яширин) тасвир «UZ» кўринишида берилган бўлиб, у ёруғлик манбаига нисбатан маълум қияликда кўриниш хусусиятига эга.

Қуйи қисмининг чап томонида банкнот қийматини акс эттирувчи «BIR YUZ MING SO‘M» ёзуви ва «O‘ZBEKISTON SO‘MI RESPUBLIKA HUDUDIDA HAMMA TO‘LOVLAR UCHUN O‘Z QIYMATI BO‘YICHA QABUL QILINISHI SHART» матни жойлашган.

Юқоридаги тасвирлар металлограф босма усулида бажарилган бўлиб, бармоқ учи билан сийпалаганда буёқнинг бўртмалигини сезиш мумкин.

Банкнот ўнг қисмидаги оч фонда нусха кўчиришга қарши ҳар хил диаметрдаги халқалар жойлашган бўлиб, нусха кўчирилганда тасвирлардаги аниқлик йўқолади.

Юқори қисмидаги Ўзбекистон харитаси чизмасида оч чизиқлар билан «Буюк Ипак йўли» карвон йўллари йўналиши кўрсатилган.

Юқори чап қисмида «Ичан қалъа» тарихий музейи марказида жойлашган минора тасвири регистр вазифасини бажарган ҳолда, «олд» ва «орқа» томонларини бир-бири билан мос тушириш учун хизмат қилади. Ёруғликка қаратилганда оқ қисми банкнотнинг орқа томонидаги рангли элементлар билан қўшилиб тўлиқ тасвир ҳосил бўлади.

Банкнотнинг рақами лотин алифбосидаги икки ҳарфли серия ва етти хонали сондан ташкил топган бўлиб, ўнг қисмида горизонтал ҳолатда қизил рангда ва чап қисмида вертикал ҳолатда қора рангда босилган.

Банкнот орқа томонида III-IV асрларга тегишли бўлган қадимий Хоразм давлатининг пойтахти вазифасини бажарган қалъа – «Ангкақалъа археология ёдгорлиги» тасвирланган.

Фото: Марказий банк

Марказий қисмида «қиррали нақш» тасвирида замонавий «Spark live» махсус ҳимоя элементи қўлланилган бўлиб, турли қияликда тасвирда ранг ўзгариши ва силжиш эффектини ҳосил қилади.

Ўнг қисмида Хоразм вилояти археология ёдгорлиги топилмаси бўлган Х асрга тегишли сопол идиш ва милоддан аввалги I асрга тегишли кумуш танга тасвири акс эттирилган.

Юқори чап қисмида «O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI MARKAZIY BANKI» матни ва банкнот муомалага чиқарилган йил «2021» чоп этилган.

Банкнотнинг пастки қисми чап ва ўнг бурчакларида банкнот номинал қиймати “100000” рақами оқ рангда бир чизиқда ҳамда юқори ўнг бурчакда «BIR YUZ MING SO‘M» ёзуви туширилган.

Пастки қисмида «O‘ZBEKISTON SO‘MINI QALBAKILASHTIRISH QONUNGA MUVOFIQ TA’QIB QILINADI» матни огоҳлантирувчи ёзув сифатида қайд этилган.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки шуни алоҳида қайд этадики:

муомалага чиқарилаётган янги кўринишдаги қиймати 50 минг сўм ва 100 минг сўм бўлган пул белгилари бугунги кунда муомалада бўлган

  • 2017 йил намунасидаги 50 минг сўмлик ва 2019 йил намунасидаги 100 минг сўмлик банкнотлар билан бир қаторда (параллел равишда) муомалада бўлади;
  • яъни, 2017 йил ва 2019 йил намунасидаги 50 минг сўмлик ва 100 минг сўмлик банкнотлар ҳам тўлов қобилиятини йўқотмайди;

шунингдек, янги кўринишдаги пул белгилари айни пайтда муомалада бўлган пул белгилари ва тангалар билан бир қаторда, барча хўжалик юритувчи субъектлар ва аҳоли томонидан ўз қиймати бўйича барча турдаги тўловлар учун ҳеч қандай чекловларсиз қабул қилиниши шарт.

Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди
Авто, Янгиликлар 11:36 · 11.05.2025
Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Янгиликлар 11:06 · 08.05.2025
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Янгиликлар 10:11 · 08.05.2025
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Миллиардерлар, Янгиликлар 13:03 · 07.05.2025
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Иқтисодиёт, Янгиликлар 11:22 · 07.05.2025
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди
Рейтинг, Янгиликлар 10:11 · 07.05.2025
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди