Ўзбекистонга автомобил импорти қулади

12:31 · 13.05.2025

Инфлюенсерларни рекламадан тушган даромадлар учун солиққа тортиш таклиф этилди

11:19 · 13.05.2025

Ўзбекистон президентининг «Эл-юрт умиди» стипендияси жорий этилади

10:44 · 13.05.2025

Кредит карта шартларини таққослаш имкониятини берувчи «Ахборот варақаси» жорий этилади

10:04 · 13.05.2025

Hugo Boss — дунёга машҳур бренднинг «қора саҳифалари»

11:45 · 12.05.2025

Тадбиркорларга субсидия ажратилади

10:25 · 12.05.2025

Ўзбекистондаги учта компания Украина санкцияларига учради

10:10 · 12.05.2025

Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди

11:36 · 11.05.2025

Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади

11:06 · 08.05.2025

Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда

10:11 · 08.05.2025

Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири

13:03 · 07.05.2025

Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди

11:22 · 07.05.2025

Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди

10:11 · 07.05.2025

Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади

11:37 · 06.05.2025

Ўзбекистон банклари қанча фойда кўрди?

10:12 · 06.05.2025

Банклар, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари кибержиноят оқибатида келиб чиққан моддий зарарни ўз ҳисобидан қоплайди

7:06 · 06.05.2025

Валютадаги омонатлар бўйича фоиз ставкалари бироз ошди — Марказий банк

13:12 · 05.05.2025

Click онлайн тўлов тизимлари бозорида устун мавқега эга деб топилди

12:22 · 05.05.2025
Молия 10:30 · 17.12.2021

Туркияда лиранинг рекорд даражада қулаши фонида ставкаларни тушириш даври якунланди

Ставкаларнинг кетма-кет тўртинчи марта туширилишидан сўнг 1 доллар 15,689 лирани ташкил қилди.

Туркияда лиранинг рекорд даражада қулаши фонида ставкаларни тушириш даври якунланди
Фото: «Лента.ру»

Туркия Марказий банки 16 декабрь куни тўртинчи марта кетма-кет фоиз ставкаларини пасайтиргани ва турк лирасининг долларга нисбатан тарихий минимумга тушиб қолганидан сўнг, пул-кредит юмшатиш циклини якунлаётганини маълум қилди. Бу ҳақда Bloomberg регуляторнинг пул-кредит сиёсати қўмитасининг баёнотига таяниб хабар берди.

Қайд этилишича, Туркия Марказий банки ҳафталик репо аукционларидаги фоиз ставкасини 15 фоиздан 14 фоизгача пасайтирган, айни пайтда, қолган ставкалар ўзгаришсиз қолдирилган. Шундан сўнг турк лираси 5,6 фоизга тушиб кетган ва долларга нисбатан рекорд даражада пасайиб, 1 долларга 15,689 турк лирасини ташкил қилган. Шу билан бирга, 16 декабрдаги ставканинг пасайиши кетма-кет тўртинчиси бўлган.

InTouch Capital Markets таҳлилчиси Петр Матиснинг айтишича, Туркия Марказий банкининг юмшатиш даврини тўхтатишига сармоядорларнинг ишончи комил эмас.

«Бозор Марказий банк ҳақиқатан ҳам ставкаларни пасайтиришдан ўзини тия оладими ёки йўқлигини тўғри баҳолаши учун Президент Эрдўғоннинг баёнотлари муҳим», — дейди у.

Хабарга кўра, 2019 йил ўрталаридан бери Туркия Президенти Марказий банк раҳбарларини уч марта ишдан бўшатган. Бу ҳолат охирги марта март ойида содир бўлган, ўшанда регулятор асосий ставкани 2 фоиз пунктга — 17 фоиздан 19 фоизга оширган. Янги раҳбарият остида Туркия Марказий банки 2021 йилнинг сентябрь ойида асосий ставкани 18 фоизга, октябрда 16 фоизга, ноябрда 15 фоизга туширган.

Bloomberg’нинг таъкидлашича, турк лираси 2021 йилда ўз қийматининг ярмини йўқотган. Шу билан бирга, истеъмол нархларининг йиллик ўсиши ноябрь ойида 21,3 фоизгача тезлашган. Келгуси 12 ой учун инфляция кутилмалари 15,61 фоиздан 21,39 фоизгача кўтарилган, дея таъкидлайди агентлик Марказий банк томонидан декабрь ойида бозор иштирокчилари ўртасида ўтказилган сўров маълумотларига таяниб.

Аммо Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон юқори ставка инфляцияни ушлаб туриш ўрнига унинг янада ошишига сабаб бўлмоқда, деган ноодатий тушунчага эга. У ноябрь ойи ўрталарида Туркияни юқори фоиз ставкалари оқибатидан қутқариб қолишга ваъда берган эди.

Аввалроқ турк лирасининг қадри тарихий минимумни янгилагани хабар қилинганди.

Ўзбекистонга автомобил импорти қулади
Янгиликлар 12:31 · 13.05.2025
Ўзбекистонга автомобил импорти қулади
Инфлюенсерларни рекламадан тушган даромадлар учун солиққа тортиш таклиф этилди
Янгиликлар 11:19 · 13.05.2025
Инфлюенсерларни рекламадан тушган даромадлар учун солиққа тортиш таклиф этилди
Ўзбекистон президентининг «Эл-юрт умиди» стипендияси жорий этилади
Янгиликлар 10:44 · 13.05.2025
Ўзбекистон президентининг «Эл-юрт умиди» стипендияси жорий этилади
Кредит карта шартларини таққослаш имкониятини берувчи «Ахборот варақаси» жорий этилади
Молия, Янгиликлар 10:04 · 13.05.2025
Кредит карта шартларини таққослаш имкониятини берувчи «Ахборот варақаси» жорий этилади
Hugo Boss — дунёга машҳур бренднинг «қора саҳифалари»
Миллиардерлар, Янгиликлар 11:45 · 12.05.2025
Hugo Boss — дунёга машҳур бренднинг «қора саҳифалари»
Тадбиркорларга субсидия ажратилади
Янгиликлар 10:25 · 12.05.2025
Тадбиркорларга субсидия ажратилади