Асосий мазмунга ўтиш
8 август · Шанба USD 11 915,64 ▲ +0,2% EUR 13 749,46 ▲ +0,2% Маълумот: Марказий банк
Молия

Янги намунадаги 50 минг сўмлик банкнот дизайнида техник хатолик аниқланди

Мутахассислар билан қайта ўрганиш натижасида ҳақиқатан ҳам намунадаги тасвир ва унинг номланишида техник хатолик мавжудлиги маълум бўлган.

Фото: Kommers.uz

Ўзбекистонда 22 декабрдан бошлаб янги кўринишдаги номинал қиймати 50 минг ва 100 минг сўм бўлган банкнот шаклида пул белгиларини муомалага чиқарилиши маълум қилинганди. Марказий банк янги намунадаги 50 минг сўмлик банкнот дизайнида техник хатолик аниқлангани ҳақида хабар берди.

Қайд этилишича, 50 минг сўмлик банкнот намунасининг олд томонида «Ал-Ҳаким ат-Термизий» мақбараси тасвири туширилгани, аммо мақбара номи «Абу Исо ат-Термизий» деб ёзилгани билдирилган.

Фото: Марказий банк

Мутахассислар билан қайта ўрганиш натижасида ҳақиқатан ҳам намунадаги тасвир ва унинг номланишида техник хатолик мавжудлиги маълум бўлган.

Шу сабабли Марказий банк янги дизайндаги 50 000 сўмлик банкнотлар муомалага чиқарилишидан олдин унинг намунасида аниқланган техник хатолик бартараф этилишини ҳамда мақбаранинг номи тўғри қайд этилишини таъкидлаган.