Асосий мазмунга ўтиш
8 август · Шанба USD 11 915,64 ▲ +0,2% EUR 13 749,46 ▲ +0,2% Маълумот: Марказий банк
Миллиардерлар

Дунёдаги энг бой араб миллиардерларидан бири вафот этди

Футтейм 1992 йилда чакана савдо ва кўнгилочар гигант Majid Al Futtaim Holding (MAF)га асос солган. 

Фото: Khaleej Times

Бирлашган Араб Амирликларининг энг бой тадбиркорларидан бири Мажид ал-Футтейм вафот этди. Бу ҳақда БАА бош вазири Муҳаммад ибн Рашид ал-Мактум маълум қилди.

Forbes’нинг ёзишича, унинг ўлими сабаблари ва ёши ҳозирча ошкор этилмаган. Футтейм 1992 йилда чакана савдо ва кўнгилочар гигант Majid Al Futtaim Holding (MAF)га асос солган. 

Компания 13 та меҳмонхона ва 29 та савдо марказига, жумладан Дубайнинг диққатга сазовор жойига айланган Mall of Emirates ва Қоҳирадаги Mall of Egypt’га эгалик қилади.

Компания, шунингдек, Франциянинг Carrefour озиқ-овқат тармоғи билан франчайзи сифатида ишлайди ва Яқин Шарқ, Африка ва Осиёнинг 30 мамлакатида 375 дан ортиқ гипермаркетни бошқаради. 2020 йилда MAF’нинг даромади 8,9 миллиард долларни ташкил этди.

Аввалроқ Subway асосчиларидан бири миллиардер Питер Бак вафот этгани ҳақида хабар берилганди.