Subway асосчиларидан бири миллиардер Питер Бак вафот этди
Ўлим сабаблари ҳақида маълумот берилмаган

Subway ресторанлар тармоғи асосчиларидан бири, миллиардер Питер Бак вафот этди. Бу ҳақда АҚШнинг Forbes нашри компания баёнотига асосланиб хабар бермоқда.
Унга кўра, Бак 18 ноябрь куни вафот этган. Ўлим сабаблари ҳақида маълумот берилмаган. Тадбиркор 90 ёшда эди.
Бак 1965 йилда дўстининг ўғли, бўлажак тармоқ асосчиси Фред Де Люкка 1000 доллар қарз бериб, биринчи Subway ресторанини очишга ёрдам берган. Subway ташкил этилганида 17 ёшли Де Люк ўрта мактабни эндигина тамомлаган эди ва ресторандан тушган маблағлар унга коллеж учун пул тўлашда ёрдам бериши керак эди. Ўша пайтда Питер Бак 34 ёшда бўлган. У ядро физиги бўлиб ишлаган.
Ҳозирда ресторанлар тармоғи 40 000 га яқин филиалга эга ва дунёдаги энг йирик тармоқ номи учун McDonald’s билан рақобатлашмоқда. Subway филиаллар сони бўйича McDonald’s корпорациясини четлаб ўтди, аммо даромади бўйича ортда.
Forbes Питер Бакнинг ўлимидаги бойлигини 1,7 миллиард долларга баҳолаган.Фред Де Люк 2015 йилда 67 ёшида оламдан ўтган эди. Ўша пайтда унинг капитали 3,5 миллиард долларга баҳоланган.
Аввалроқ Amazon Go ва Starbucks сотувчисиз кафе очгани ҳақида хабар берилганди.






