Hugo Boss — дунёга машҳур бренднинг «қора саҳифалари»

11:45 · 12.05.2025

Тадбиркорларга субсидия ажратилади

10:25 · 12.05.2025

Ўзбекистондаги учта компания Украина санкцияларига учради

10:10 · 12.05.2025

Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди

11:36 · 11.05.2025

Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади

11:06 · 08.05.2025

Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда

10:11 · 08.05.2025

Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири

13:03 · 07.05.2025

Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди

11:22 · 07.05.2025

Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди

10:11 · 07.05.2025

Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади

11:37 · 06.05.2025

Ўзбекистон банклари қанча фойда кўрди?

10:12 · 06.05.2025

Банклар, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари кибержиноят оқибатида келиб чиққан моддий зарарни ўз ҳисобидан қоплайди

7:06 · 06.05.2025

Валютадаги омонатлар бўйича фоиз ставкалари бироз ошди — Марказий банк

13:12 · 05.05.2025

Click онлайн тўлов тизимлари бозорида устун мавқега эга деб топилди

12:22 · 05.05.2025

Қочоқ-миллиардер: Албаниянинг энг бадавлат инсони ўз бойлигини қандай тўплади?

11:02 · 05.05.2025

Тошкентда илк пулли автотураргоҳлар синов тариқасида ишга туширилди

11:12 · 03.05.2025

Марказий банк муддатли тўловлар бозорини тартибга солишни бошлашни режалаштирмоқда

10:30 · 03.05.2025

«Банклар фаоллик индекси» янгиланди

11:22 · 02.05.2025
Молия 7:30 · 20.12.2021

Туркия бизнеси вакиллари ҳукуматни паст ставка сиёсатидан воз кечишга чақирди

Тадбиркорлар умумий баёнот қабул қилди.

Туркия бизнеси вакиллари ҳукуматни паст ставка сиёсатидан воз кечишга чақирди
Фото: TUSIAD

Туркия Саноатчилар ва ишбилармонлар уюшмаси (TUSIAD) Президент Ражаб Тоййиб Эрдўғон ҳукуматини ўзининг экспериментал сиёсатидан воз кечишга чақирди. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.

Қайд этилишича, тадбиркорлар бозордаги нотинчликни жорий сиёсатнинг барбод бўлишига исбот сифатида келтирмоқда.

Уюшма баёнотида айтилишича, Туркия Марказий банкининг бир неча марта фоиз ставкаларини пасайтириши лирани заифлаштириб, бутун иқтисодиётни беқарорлаштирган.

Маълумот ўрнида, йил давомида Туркия Марказий банки асосий ставкани тўрт марта — 19 фоиздан 14 фоизгача пасайтирди. Бунинг фонида лира курси икки баравардан кўпроқ пасайди — бир доллар 16 лирагача. Ноябрь ойида инфляция 21,3 фоизгача тезлашди.

«Иқтисодиётнинг умумеътироф этилган қоидаларига қайтиш зарурати аниқ», дейилади баёнотда.

Баёнотда Туркия Президентининг ўзи тилга олинмаган. Bloomberg нашрининг қайд этишича, ушбу баёнот Эрдўғаннинг валюта инқирозига сабаб бўлган ставкаларни пасайтириш сиёсатининг яширин танқиди эди. Баёнотнинг оҳанги ўзини сиёсий нишонга айлантирмасдан Эрдўғоннинг эътиборини тортишга уринаётганини кўрсатади.

Нашрга кўра, Эрдўған ўз сиёсатини ва ҳукмрон партияни қўллаб-қувватлаш учун янги ишбилармонлар гуруҳини яратганлиги сабабли TUSIAD ўз таъсирини сезиларли даражада йўқотди.

«Эрдўғоннинг фикрича, Туркия юқори фоиз ставкалари ва кучли капитал оқимига устуворлик берилган аввалги сиёсатдан воз кечиш орқали ўзини чет эл капиталига қарамликдан халос қилиши мумкин. Унинг ғоялари замирида фоиз ставкаларини пасайтириш истеъмол нархлари ошишини ҳам ўз ичига олади, деган ишонч бор — бу дунё марказий банклари раҳбарларининг консенсус фикрига мутлақо зиддир», дейилади хабарда.

Март ойида Эрдўғон икки йил ичида Марказий банкнинг учинчи раҳбарини ишдан бўшатди, чунки улар курсни фаол равишда пасайтиришни истамади.

«Туркияда истеъмол нархлари шунчалик тез ўсиб бормоқдаки, супермаркет ходимлари нарх белгиларини ўзгартиришга зўрға улгуришмоқда, ишчилар ва нафақахўрлар эса имтиёзли нон олиш учун муниципал киосклар олдида узун навбатда турибди», деб ёзади Bloomberg.

Эрдўғоннинг айтишича, бозорда содир бўлаётган воқеалар вақтинчалик беқарорлик бўлиб, Туркия халқаро молиянинг чайқовчилари ва «баронлари»га қарши иқтисодий «мустақиллик уруши» учун тўлиши керак бўлган нархдир.

Аввалроқ Туркияда лиранинг рекорд даражада қулаши фонида ставкаларни тушириш даври якунлангани хабар қилинганди.

Hugo Boss — дунёга машҳур бренднинг «қора саҳифалари»
Миллиардерлар, Янгиликлар 11:45 · 12.05.2025
Hugo Boss — дунёга машҳур бренднинг «қора саҳифалари»
Тадбиркорларга субсидия ажратилади
Янгиликлар 10:25 · 12.05.2025
Тадбиркорларга субсидия ажратилади
Ўзбекистондаги учта компания Украина санкцияларига учради
Янгиликлар 10:10 · 12.05.2025
Ўзбекистондаги учта компания Украина санкцияларига учради
Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди
Авто, Янгиликлар 11:36 · 11.05.2025
Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Янгиликлар 11:06 · 08.05.2025
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Янгиликлар 10:11 · 08.05.2025
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда