Асосий мазмунга ўтиш
8 август · Шанба USD 11 915,64 ▲ +0,2% EUR 13 749,46 ▲ +0,2% Маълумот: Марказий банк
Миллиардерлар

АҚШ тарихидаги рекорд: Илон Маск 2021 йил 11 млрд доллардан ортиқ солиқ тўлайди

Сенатор Элизабет Уоррен «йил одами» солиқ тўлаши ва бошқалардан фойда олишни бас қилиши кераклиги ҳақида ёзди.

Фото: Bloomberg

Миллиардер Илон Маск 2021 йил 11 миллиард доллардан ортиқ солиқ тўлайди. Бу ҳақда Маск ўзининг Twitter саҳифасида маълум қилди.

Аввалига АҚШнинг демократ сенатори Элизабет Уоррен «йил одами» солиқ тўлаши ва бошқалардан фойда олишни бас қилиши кераклиги ҳақида ёзди.

«Келинг, мураккаб солиқ кодексини шундай ўзгартирайликки, ‘йил одами’ ҳақиқатан ҳам солиқ тўласин ва бошқалардан фойда олишни тўхтатсин», — деган Уоррен.

Маск бунга жавобан «бу йил тарихдаги барча америкаликлардан кўра кўпроқ» солиқ тўлашини маълум қилди.

«Ахборотингиз учун, мен бу йил 11 миллиард доллардан ортиқ солиқ тўлайман», — деб ёзди миллиардер.

Маскнинг твитига жавобан сиёсий шарҳловчи Марк Чернович шундай деб ёзди: 

«Сизнингча, бу 11 миллиард долларни ким самаралироқ сарфлай олади — Маскми ёки Америка ҳукумати?».

Маълумот учун, 13 декабрь куни Илон Маск Time журнали томонидан «Йил одами» деб топилганди. Шундан сўнг Буюк Британиянинг дунёга машҳур Financial Times газетаси ҳам Tesla раҳбари Илон Маскни электромобиллар саноатида қилган ишлари учун «Йил одами» деб топди.

Аввалроқ Илон Маскнинг бойлиги бир ҳафтада 20 миллиард долларга камайгани ҳақида хабар берилганди.