Асосий мазмунга ўтиш
9 август · Якшанба USD 11 915,64 ▲ +0,2% EUR 13 749,46 ▲ +0,2% Маълумот: Марказий банк
Рейтинг

Рейтинг. Ўзбекистон энг кўп банан импорт қилаётган давлатлар

Импорт ҳажми қарийб 38 минг тоннага ошди.

Фото: «iz.ru

Ўзбекистон 2021 йилнинг январь-ноябрь ойларида 11 та хорижий давлатдан банан импорт қилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, 2021 йилнинг 10 ойида қарийб 70 минг тонна банан импорт қилинган. Бу кўрсаткич 2020 йилнинг мос даври билан солиштирилганда қарийб 38 минг тоннага ошган.

Қайд этилишича, 2021 йилнинг 11 ойида Ўзбекистон энг кўп банан импорт қилган давлатлар қуйидагилардан иборат:

  1. Эквадор — 67,7 минг тонна;
  2. Қозоғистон — 1,2 минг тонна;
  3. Туркия — 355,7 тонна;
  4. Қирғиз — 296,3 тонна;
  5. Россия — 58,4 тонна;
  6. Озарбайжон — 21 тонна.

Шунингдек, банан нархлари бир ойда 3,5 фоизга, йил бошидан буён эса 8,6 фоизга арзонлашган.

Аввалроқ Ўзбекистон энг кўп гуруч импорт қилаётган давлатлар хабар қилинганди.