Асосий мазмунга ўтиш
8 август · Шанба USD 11 915,64 ▲ +0,2% EUR 13 749,46 ▲ +0,2% Маълумот: Марказий банк
Молия

Ўзбекистонда масофавий банк хизматларидан фойдаланувчилар сони 20 миллиондан ошди

Муомаладаги банк карталари сони 26,5 миллиондан зиёдни ташкил этди.

Фото: «wisedime.com»

Ўзбекистонда масофавий банк хизматларидан фойдаланувчи аҳоли сони 20 миллиондан ошди. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 2021 йилнинг 1 декабрь ҳолатига кўра республика бўйича масофавий банк хизматларидан фойдаланувчилар сони 20 миллион нафардан ошди.

Муомаладаги банк карталари сони 26,5 миллиондан зиёдни ташкил этди.

Шунингдек, ўрнатилган банкомат ва инфокиосклар сони эса 12 814 тани ташкил этиб, 2020 йилнинг 1 декабрь ҳолатига нисбатан 1193 тага ёки 10 фоизга кўпайгани маълум қилинди.

Аввалроқ Ўзбекистонда тижорат банкларининг активларини таснифлаш тартиби ўзгартирилгани ҳақида хабар берилганди.