Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси 2021 йилнинг январь-ноябрь ойларида хорижга энг кўп мева-сабзавот экспорт қилган ҳудудлар бўйича ахборот эълон қилди.
Маълумотларга кўра, хорижга мева-сабзавот экспорти ҳудудлар кесимида қуйидагича тақсимланган:
- Фарғона вилояти — 206,4 миллион доллар;
- Тошкент вилояти — 140 миллион доллар;
- Самарқанд вилояти — 108 миллион доллар;
- Сурхондарё вилояти — 80,4 миллион доллар;
- Наманган вилояти — 72,7 миллион доллар;
- Хоразм вилояти — 64,8 миллион доллар;
- Қашқадарё вилояти — 37 миллион доллар;
- Андижон вилояти — 36,3 миллион доллар;
- Тошкент шаҳри — 31,2 миллион доллар;
- Сирдарё вилояти — 25,9 миллион доллар;
- Жиззах вилояти — 22,7 миллион доллар;
- Навоий вилояти — 15,4 миллион доллар;
- Бухоро вилояти — 15,3 миллион доллар;
- Қорақалпоғистон — 7,3 миллион доллар.
Аввалроқ Ўзбекистонда мева-сабзавотчилик билан шуғулланувчиларга имтиёзли кредитлар берилиши хабар қилинганди. Шунингдек, Шавкат Мирзиёев мева-сабзавот экспорти 5 миллиард долларга етказилишини айтгани ҳақида хабар берилди.


