Асосий мазмунга ўтиш
8 август · Шанба USD 11 915,64 ▲ +0,2% EUR 13 749,46 ▲ +0,2% Маълумот: Марказий банк
Молия

Хитой технологик компанияларнинг хорижий биржаларга чиқиш талабларини кучайтиради

Компаниялар ўз аризаларини Қимматли қоғозлар ва биржа комиссиясида рўйхатдан ўтказиши керак бўлади.

Фото: Reuters

Хитой ҳукумати акцияларини хорижий биржаларга жойлаштирмоқчи бўлган технологик компаниялари учун қоидаларни жиддий кучайтиришга тайёрланмоқда. Бу ҳақда Financial Times газетаси хабар берди.

Қайд этилишича, бўлажак ўзгаришларга мувофиқ, Хитой компаниялари ўз аризаларини Қимматли қоғозлар ва биржа комиссиясида олдиндан рўйхатдан ўтказиши керак. Регулятор аризаларни кўриб чиқади ва қарор қабул қилади.

Бундан ташқари, ушбу тартибга солувчи институт бошқа давлат органлари билан маслаҳатлашиш имкониятига эга бўлади. Масалан, маълум бир Хитой компанияси акцияларини хорижий биржага жойлаштириши ХХР миллий хавфсизлигига, шу жумладан маълумотларни сақлаш ва узатиш соҳасига зид эмаслиги текширилади.

Нашрга кўра, бундай ваколатлар ХХР ҳукуматига нафақат миллий хавфсизликка таҳдид баҳонасида, балки «ички низолар ёки ҳал этилмаган бошқа муаммолар» юзага келган тақдирда ҳам Хитой компанияларининг хорижда жойлаштирилишини блоклаш имконини беради.

Аввалроқ Apple раҳбари Хитой билан махфий битим имзолагани маълум бўлганди.