Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси асосан қайси давлатларга енгил автомобиль экспорт қилинаётгани бўйича ахборот эълон қилди.
Маълумотларга кўра, 2021 йилнинг январь-ноябрь ойларида Ўзбекистон енгил автомобиль экспорт қилган асосий давлатлар қуйидагилардан иборат:
- Қозоғистон — 28 минг 651 та;
- Украина — 744 та;
- Россия — 448 та;
- Озарбайжон — 253 та;
- Афғонистон — 128 та;
- Тожикистон — 72 та;
- Қирғизистон — 30 та.
Аввалроқ Ўзбекистон энг кўп юк машинаси экспорт қилаётган давлатлар хабар қилинганди. Қайд этилишича, Ўзбекистон 10 ойда Қозоғистонга — 505 та, Қирғизистонга — 84 та, Сингапурга — 71 та юк автомобили экспорт қилган.
Шунингдек, Ўзбекистонда энг кўп ишлаб чиқарилаётган автомобиллар ҳақида хабар берилди. Маълум бўлишича, 2021 йилнинг 11 ойида энг кўп Cobalt автомобили — 61 минг 073 дона ишлаб чиқарилган.


