Асосий мазмунга ўтиш
9 август · Якшанба USD 11 915,64 ▲ +0,2% EUR 13 749,46 ▲ +0,2% Маълумот: Марказий банк
Рейтинг

Рейтинг. Ўзбекистон энг кўп ерёнғоқ экспорт қилаётган давлатлар

Рўйхатда Қозоғистон етакчилик қилмоқда.

Фото: «voanews.com»

Ўзбекистон 11 ойда 32 та давлатга ерёнғоқ экспорт қилди. Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистон энг кўп ерёнғоқ экспорт қилаётган давлатлар тўғрисида маълумот берди.

Унга кўра, 2021 йилнинг январь-ноябрь ойларида Ўзбекистон 21,4 миллион долларлик қарийб 20 минг тонна ерёнғоқ экспорт қилган. Махсулот экспорти 2020 йилнинг мос даври билан солиштирилганда қарийб 10,4 минг тоннага ошган.

Ўзбекистон 2021 йилнинг 11 ойида энг кўп ерёнғоқ экспорт қилган давлатлар:

  1. Қозоғистон — 5 минг тонна;
  2. Россия — 2,7 минг тонна;
  3. Озарбайжон — 2,6 минг тонна;
  4. Хитой — 2,2 минг тонна;
  5. Қирғизистон — 1,9 минг тонна;
  6. Афғонистон — 1,3 минг тонна;
  7. Туркманистон — 1,1 минг тонна;
  8. Украина — 912 тонна;
  9. Покистон — 839 тонна;
  10. Нидерландия — 344 тонна.

Маълумот учун, январь-октябрь ойларида Ўзбекистон қиймати 18,4 миллион долларга тенг бўлган 17 минг тонна ерёнғоқ экспорт қилди.