Ўзбекистон Марказий банкининг вазифалари кенгайтирилади

17:03 · 15.12.2025

Тадбиркорларга давлат ва хусусий хизматлар Бизнес ҳамроҳ лойиҳаси орқали кўрсатилади

11:47 · 15.12.2025

Ўзбекистонда электромобиллар импорти кескин қисқарди

10:11 · 15.12.2025

Аҳоли банкларга сотиб олганидан кўра кўпроқ валюта сотмоқда — Марказий банк

8:33 · 15.12.2025

Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?

9:44 · 13.12.2025

Ўзбекистонда умумий инфляция 7,3 фоиз атрофида бўлиши кутилмоқда

14:08 · 12.12.2025

Ўзбекистонда фуқаролар номига автомобиль олиб кириш қисқартирилиши мумкин

11:46 · 12.12.2025

Жаҳон банки Ўзбекистонга талабаларни молиялаштириш тизимини модернизация қилиш учун 250 млн доллар кредит ажратади

10:21 · 12.12.2025

Марказий банк асосий ставкани ўзгаришсиз қолдирди

16:28 · 11.12.2025

Ўзбекистонда долларлашув даражаси пасайди

15:28 · 11.12.2025

Ўзбекистонда бир йилда энг кўп қимматлашган маҳсулотлар ва хизматлар қайсилиги маълум бўлди

10:16 · 11.12.2025

Нақд пулга уй-жой, автомобиль олди-сотдиси бекор қилинади

16:38 · 10.12.2025

Янги йил олдидан ёлғон чегирмалар кўпайди — Рақобат қўмитаси

14:58 · 10.12.2025

Сохта долларни қандай аниқлаш мумкин?

10:57 · 10.12.2025

Пулли йўллар Қозоғистон бюджетига 79 млрд тенге олиб келди

17:55 · 09.12.2025

Ўзбекистон Марказий банки бир ойда 500 млн доллардан ортиқ АҚШ облигацияларини харид қилди

13:35 · 09.12.2025

Ўзбекистонда муомаладаги банк карталари сони кескин кўпайди

11:19 · 09.12.2025

Ўзбекистонда қайси ҳудуд аҳолиси кўпроқ қарз олмоқда?

10:12 · 09.12.2025
Молия 15:26 · 30.12.2021

Ўзбекистонда юридик шахслар учун мол-мулк солиғи камайтирилди

Президент томонидан Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун имзоланди.

Ўзбекистонда юридик шахслар учун мол-мулк солиғи камайтирилди
Фото: «citysakh.ru»

Ўзбекистонда Солиқ кодексига бир қатор ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Huquqiy axborot канали хабар берди.

Маълум қилинишича, «Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун Президент томонидан имзоланган. Қонун билан фойдали қазилмаларни қазиб олганлик учун махсус рента солиғи жорий этилган.

Шунингдек, қимматбаҳо, рангли ва радиоактив металларни, нодир элементларни ва нодир ер элементларини қазиб олувчи ва уларни техноген минерал ҳосилалардан ажратиб олувчи, углеводород хомашёсини қазиб олувчи юридик шахслар фойдали қазилмаларни қазиб олганлик учун махсус рента солиғини тўловчилар ҳисобланади.

Қайд этилишича, мазкур солиқ ставкаси солиқ базасига нисбатан 25 фоиз миқдорида белгиланади. Шунингдек, мазкур солиқ тўловчиси бўлган чет эл инвесторлари солиқ ҳисобини долларда юритиши мумкин. Солиқ имтиёзларини ҳисобга олиш ахборот тизимлари орқали ва махсус идентификация кодини берган ҳолда амалга оширилади.

Бундан ташқари, тамаки ва алкоголь маҳсулотларига нисбатан янги солиқ ставкалари белгиланади. Жумладан, фильтрли, фильтрсиз сигареталар, папирослар, сигариллалар (сигаритлар), биди, кретеклар учун қуйидагича белгиланган:

  • импорт қилинганда — 360 минг сўм/1000 дона + 10 фоиз (илгари 400 минг сўм/1000 дона + 10 фоиз эди);
  • ишлаб чиқариладиган — 2022 йил 1 январдан: 185 минг сўм/1000 дона + 10 фоиз, 2022 йил 1 июндан: 203 минг 500 сўм/1000 дона + 10 фоиз (илгари 2021 йил 1 октябрдан: 185 минг сўм/1000 дона + 10 фоиз эди).

Шу билан бирга, ароқ, коньяк ва бошқа алкоголь маҳсулотлари учун:

  • импорт қилинганда — 45 минг сўм/1 литр учун (илгари 50 минг сўм/1 литр учун);
  • ишлаб чиқарилганда — (1 декалитр тайёр маҳсулот учун) 2022 йил 1 январдан 125 минг 100 сўм, 2022 йил 1 июндан 138 минг сўм (илгари 2021 йил 1 октябрдан 125 минг 100 сўм).

Шунингдек, мобил алоқа хизматлари ва шакар учун акциз солиғи ўзгартиришсиз қолдирилди (15 ва 20 фоиз). Шунингдек, солиқ имтиёзларида солиқ тўловчининг профессионал ва олий таълим муассасаларида ўқиш учун банклардан олинган таълим кредитларига йўналтирилган даромадлари, иш ҳақи ҳамда талабаларга ижарага берилган уй-жойлардан олинган даромаднинг солиққа тортилмаслиги белгиланган.

Солиқ тўловчининг баъзи тўловларни тўлаш учун йўналтириладиган БҲМнинг 8 бараваригача бўлган иш ҳақи суммалари ва бошқа даромадларидан солиқ олинмаслиги белгиланган. Буларга халқаро ташкилотларга аъзолик бадаллари ҳамда қайта тайёрлаш ва малака ошириш учун нодавлат таълим ташкилотларига тўловлар киритилган.

Таъкидланишича, юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ 2 фоиздан 1,5 фоизга, қурилиши норматив муддатда тугалланмаган объектларга нисбатан 4 фоиздан 3 фоизга камайтирилган. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар мулкида бўлган мол-мулк эса солиқ солишдан озод этилади.

Шунингдек, 2021 йил 1 сентябрдан 2021 йил 31 декабрга қадар бўлган даврда умумий овқатланиш корхоналари юридик шахслардан олинадиган ер солиғини ва юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни тўлашдан озод этилади.

Республика туманларида (бундан Тошкент шаҳри мустасно) фаолиятни амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркорлар учун белгиланган ижтимоий солиқ ставкаси 2022 йил 1 январдан 2023 йил 1 январга қадар БҲМнинг 50 фоизи миқдорида қўлланилади.

Аввалроқ Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги учун сувдан фойдаланганлик солиғи 2021 йил ставкасида сақлаб қолиниши хабар қилинганди. Шунингдек, Ўзбекистонда цемент ишлаб чиқарувчиларнинг фойда солиғи ставкасини пасайтириш таклиф қилингани ҳақида хабар берилди.

Ўзбекистон Марказий банкининг вазифалари кенгайтирилади
Янгиликлар 17:03 · 15.12.2025
Ўзбекистон Марказий банкининг вазифалари кенгайтирилади
Тадбиркорларга давлат ва хусусий хизматлар Бизнес ҳамроҳ лойиҳаси орқали кўрсатилади
Янгиликлар 11:47 · 15.12.2025
Тадбиркорларга давлат ва хусусий хизматлар Бизнес ҳамроҳ лойиҳаси орқали кўрсатилади
Ўзбекистонда электромобиллар импорти кескин қисқарди
Авто, Янгиликлар 10:11 · 15.12.2025
Ўзбекистонда электромобиллар импорти кескин қисқарди
Аҳоли банкларга сотиб олганидан кўра кўпроқ валюта сотмоқда — Марказий банк
Янгиликлар 8:33 · 15.12.2025
Аҳоли банкларга сотиб олганидан кўра кўпроқ валюта сотмоқда — Марказий банк
Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?
Янгиликлар 9:44 · 13.12.2025
Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?
Ўзбекистонда умумий инфляция 7,3 фоиз атрофида бўлиши кутилмоқда
Иқтисодиёт, Янгиликлар 14:08 · 12.12.2025
Ўзбекистонда умумий инфляция 7,3 фоиз атрофида бўлиши кутилмоқда