Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади

11:06 · 08.05.2025

Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда

10:11 · 08.05.2025

Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири

13:03 · 07.05.2025

Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди

11:22 · 07.05.2025

Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди

10:11 · 07.05.2025

Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади

11:37 · 06.05.2025

Ўзбекистон банклари қанча фойда кўрди?

10:12 · 06.05.2025

Банклар, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари кибержиноят оқибатида келиб чиққан моддий зарарни ўз ҳисобидан қоплайди

7:06 · 06.05.2025

Валютадаги омонатлар бўйича фоиз ставкалари бироз ошди — Марказий банк

13:12 · 05.05.2025

Click онлайн тўлов тизимлари бозорида устун мавқега эга деб топилди

12:22 · 05.05.2025

Қочоқ-миллиардер: Албаниянинг энг бадавлат инсони ўз бойлигини қандай тўплади?

11:02 · 05.05.2025

Тошкентда илк пулли автотураргоҳлар синов тариқасида ишга туширилди

11:12 · 03.05.2025

Марказий банк муддатли тўловлар бозорини тартибга солишни бошлашни режалаштирмоқда

10:30 · 03.05.2025

«Банклар фаоллик индекси» янгиланди

11:22 · 02.05.2025

Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида фаоллик кетма-кет иккинчи ой пасайди

10:15 · 02.05.2025

IMD бизнес мактаби TBC Bank Group’нинг минтақадаги етакчи молиявий провайдерга айланиш жараёнини таҳлил қилди

17:25 · 01.05.2025

Қандай қилиб қаҳва қовурувчи Россидаги энг машҳур компаниялардан бирига асос солди?

11:23 · 01.05.2025

Картадан картага катта миқдорда пул ўтказишда қўшимча ҳимоя чоралари киритилади

10:10 · 01.05.2025
Молия 9:30 · 31.12.2021

Аксилкоррупция агентлиги давлат харидларидаги коррупцион ҳолатлар ҳақида ахборот берди

Тегишли вазирлик ҳамда ташкилотларга ҳолатлар бўйича тақдимномалар расмийлаштирилган.

Аксилкоррупция агентлиги давлат харидларидаги коррупцион ҳолатлар ҳақида ахборот берди
Фото: Myseldon

Ўзбекистонда бир қатор вазирлик ва ташкилотлар томонидан давлат харидларини амалга оширишда коррупцион ҳолатлар аниқланди. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, агентлик томонидан бир қатор давлат идоралари ўтказган давлат харидларида қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўйилгани аниқланган. Шунингдек, тегишли вазирлик ҳамда ташкилотларга давлат харидларини бекор қилиш ва қонун бузилиши ҳолатларини бартараф этиш юзасидан тақдимномалар киритилган.

Жумладан, Халқ таълими вазирлиги қошидаги Инновация, технология ва стратегия маркази Давлат унитар корхонаси буюртмачилигида қиймати 3,7 миллиард сўмлик «компьютер тизимига махсус ускуналар» олиш учун берилган эълон юзасидан ўтказилган тендер жараёнида аффилланганлик ҳолатига йўл қўйилганлиги аниқланган. Тендерни бекор қилиш юзасидан Халқ таълими вазирлигига тақдимнома киритилган.

Шунингдек, «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонун талабларининг бузилиши ҳолати Қаюм Собирович Зоиров номидаги Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш музейининг маъмурий биносини (765 миллион сўмлик) жорий таъмирлаш бўйича ўтказилган давлат харидлари жараёнида ҳам йўл қўйилганлиги аниқланган. Соғлиқни сақлаш вазирлигига мазкур харидларни бекор қилиш юзасидан тақдимнома киритилган.

Бундан ташқари, агентлик томонидан Соғлиқни сақлаш тизимидаги бюджет буюртмачилари томонидан махсус ахборот порталида жойлаштирилган аутсорсинг хизматларини ташкил этишга оид эълонларнинг «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонунга мувофиқлиги масофавий мониторинг тартибида ва ҳудудларга чиққан ҳолда ўрганилиб, таҳлил қилинган.

Ўрганишда Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасидан олинган маълумотлар ҳамда «dxarid.uz» махсус ахборот порталида жойлаштирилган маълумотлар таҳлил қилинган. Натижада соғлиқни сақлаш тизимида аутсорсинг хизматларини ташкил этишда бюджет буюртмачилари (тиббиёт муассасалари) томонидан манфаатлар тўқнашувини юзага келтирувчи коррупциявий омилларнинг келиб чиқишига шарт-шароит яратилаётгани аниқланган.

Ҳолат юзасидан Соғлиқни сақлаш ва Молия вазирлигига бу каби қонун бузилиши ҳолатларини бартараф қилиш юзасидан тақдимномалар киритилган. Шу билан бирга, агентлик томонидан Қашқадарё вилоятида соғлиқни сақлаш муассасалари томонидан тиббий ускуналар харид қилинишининг қонунийлиги ўрганилган.

Ўрганиш натижасида, 2020 йил ва 2021 йилнинг 1-ярим йили давомида 10 та тиббиёт муассасалари томонидан 75 дона жами 7 миллиард 817,6 миллион сўмлик тиббий ускуналар Қарши шаҳридаги масъулияти чекланган жамиятдан шартнома асосида 2 миллиард 613 миллион 334 минг 899 сўмга жуда қиммат нархларда бюджет маблағлари ҳисобига сотиб олинганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Қашқадарё вилояти бошқармаси томонидан 2021 йил 16 декабрь куни таъминотчи жамият ва Қашқадарёдаги 9 та тиббиёт муассасалари мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Прокуратура томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, агентлик томонидан «Обод қишлоқ» дастури доирасида Шаҳрисабз туманидаги «Мевазор» ва «Ўртақўрғон» маҳаллаларида пиёдалар йўлаги қуриш ва тунги ёритиш чироқларини ўрнатиш бўйича пудратчи жамият томонидан амалга оширилган ишлар ўрганилган. Натижада 67,0 миллион сўмлик ҳақиқатда бажарилмаган ишлар бажарилган деб қўшиб ёзилганлиги аниқланган.

Тўпланган ҳужжатлар қонуний қарор қабул қилиш учун Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Қашқадарё вилояти бошқармасига юборилган. Бошқарма томонидан 2021 йил 9 декабрь куни Шаҳрисабз тумани ободонлаштириш бошқармаси мансабдор шахслари ва пудратчи жамиятга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, прокуратура томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Фарғонада йил бошидан бери деярли 7 миллиард сўмлик электр энергияси ўғирлангани хабар қилинганди. Шунингдек, Ўзбекистонда бюджет интизомини бузиш ва асоссиз харажатларни амалга ошириш 2,7 бараварга ошгани ҳақида хабар берилди.

Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Янгиликлар 11:06 · 08.05.2025
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Янгиликлар 10:11 · 08.05.2025
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Миллиардерлар, Янгиликлар 13:03 · 07.05.2025
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Иқтисодиёт, Янгиликлар 11:22 · 07.05.2025
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди
Рейтинг, Янгиликлар 10:11 · 07.05.2025
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди
Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади
Янгиликлар 11:37 · 06.05.2025
Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади