Асосий мазмунга ўтиш
9 август · Якшанба USD 11 915,64 ▲ +0,2% EUR 13 749,46 ▲ +0,2% Маълумот: Марказий банк
Рейтинг

Рейтинг. Ўзбекистон ташқи савдо айланмасида энг кўп улушга эга давлатлар

Ташқи савдо айланмаси январь-ноябрь ойларида 37,9 млрд долларни ташкил этди.

Фото: «shoppinggator.ru»

Давлат статистика қўмитаси 2021 йилнинг январь-ноябрь ҳолатига Ўзбекистон ташқи савдо айланмасидаги улуши энг юқори давлатлар бўйича маълумот эълон қилди.

Хабарга кўра, Ўзбекистон 2021 йилнинг 11 ойида қуйидаги давлатлар билан ташқи савдо фаолиятини олиб борган:

  1. Хитой — 6,7 миллиард, экспорт — 2,3 миллиард, импорт — 4,4 миллиард доллар;
  2. Россия — 6,6 миллиард, экспорт — 1,9 миллиард, импорт — 4,7 миллиард доллар;
  3. Қозоғистон — 3,5 миллиард, экспорт — 1,0 миллиард, импорт — 2,5 миллиард доллар;
  4. Туркия — 3,0 миллиард, экспорт — 1,5 миллиард, импорт — 1,5 миллиард доллар;
  5. Корея — 1,7 миллиард, экспорт — 46 миллион, импорт — 1,6 миллиард доллар;
  6. Қирғизистон — 852,5 миллион, экспорт — 710,9 миллион, импорт — 141,6 миллион доллар;
  7. Германия — 675,4 миллион, экспорт — 60,8 миллион, импорт — 614,6 миллион доллар;
  8. Туркманистон — 626,1 миллион, экспорт — 175,5 миллион, импорт — 450,6 миллион доллар;
  9. Украина — 622,5 миллион, экспорт — 202,6 миллион, импорт — 419,9 миллион доллар;
  10. Афғонистон — 576,7 миллион, экспорт — 573,2 миллион, импорт — 3,5 миллион доллар.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси январь-ноябрь ойларида 37,9 миллиард долларни ташкил этган.

Аввалроқ Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси қайси ойда энг юқори бўлгани хабар қилинганди. Шунингдек, Ўзбекистоннинг МДҲ давлатлари билан савдо айланмаси 11 ойда қанчага етгани ҳақида хабар берилди.