Асосий мазмунга ўтиш
9 август · Якшанба USD 11 915,64 ▲ +0,2% EUR 13 749,46 ▲ +0,2% Маълумот: Марказий банк
Рейтинг

Рейтинг. Ўзбекистон энг кўп юк автомобили импорт қилаётган 5 та давлат

Юк автомобиллари импорти 2020 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2021 тага ошди.

Фото: «dnr-life.ru»

Давлат Статистика қўмитаси Ўзбекистон энг кўп юк автомобили импорт қилаётган 5 та давлатни маълум қилди.

Қайд этилишича, 2021 йилнинг январь-ноябрь ойларида Ўзбекистонга 19 та хорижий давлатдан 242 миллион долларлик 5930 та юк автомобили импорт қилинган. Юк автомобиллари импорти 2020 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2021 тага ошган. 

Ўзбекистон 11 ойда юк автомобилларини энг кўп импорт қилган давлатлар:

  1. Хитой — 4699 та;
  2. Россия — 868 та;
  3. Беларусь — 99 та;
  4. Литва — 76 та;
  5. Жанубий Корея — 45 та.

Маълумот учун, 11 ойда 3632 дона юк автомобиллари ишлаб чиқарилган. 11 ойда 726 та юк автомобиллари экспорт қилинган.