Асосий мазмунга ўтиш
9 август · Якшанба USD 11 915,64 ▲ +0,2% EUR 13 749,46 ▲ +0,2% Маълумот: Марказий банк
Рейтинг

Рейтинг. Дунёдаги энг хавфсиз авиакомпаниялар

Ўзбекистондан бирорта ҳам авиаташувчи рейтингга киритилмаган.

Фото: Air New Zealand

Янги Зеландиядаги энг йирик авиаташувчи Air New Zealand дунёдаги энг хавфсиз авиакомпания деб тан олинди. Компания AirlineRatings томонидан тузилган рейтингда биринчи ўринни эгаллади.

Иккинчи ва учинчи ўринларни БАА ва Қатарнинг Etihad Airways ва Qatar Airways компаниялари эгаллаб турибди. Улардан кейин:

  • Singapore Airlines (Сингапур);
  • TAP Air Portugal (Португалия);
  • SAS (Дания, Норвегия ва Швеция);
  • Qantas (Австралия);
  • Alaska Airlines (АҚШ);
  • EVA Air (Тайвань);
  • Virgin Australia/Atlantic (Буюк Британия) жой эгаллаган.

Охирги, 20-ўринни араб авиакомпанияси Emirates эгаллади. Ўзбекистондан бирорта ҳам авиаташувчи рейтингга киритилмаган.