Ўзбекистонда тадбиркорларни ҳомийликка мажбурий жалб этган мансабдор шахслар учун қонуний жазо чоралари белгиланган. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Huquqiy axborot канали ёзмоқда.
Маълум қилинишича, давлат органи ёки давлат ташкилотининг мансабдор шахси ёки хизматчиси томонидан тадбиркорларни ҳомийликка ва бошқа тадбирларга мажбурий жалб этиш, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилса:
- БҲМнинг 200 бараваридан 400 бараваригача (54 млн сўмдан 108 млн сўмгача) миқдорда жарима;
- 3 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш;
- 360 соатдан 480 соатгача мажбурий жамоат ишлари;
- 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш;
- 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Аввалроқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги «омикрон» масаласида тадбиркорларга мурожаат қилгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Ўзбекистонда ёш тадбиркорларга 540 миллион сўмгача кредитлар ажратилиши хабар қилинди.


