Асосий мазмунга ўтиш
9 август · Якшанба USD 11 915,64 ▲ +0,2% EUR 13 749,46 ▲ +0,2% Маълумот: Марказий банк
Рейтинг

Рейтинг. 2021 йил Ўзбекистон импортида энг кўп улушга эга бўлган 10 та давлат

Рўйхатда Россия, Хитой ва Қозоғистон илк учликни ташкил қилди.

Фото: «vedex.org»

Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси 2021 йил республика импортида энг кўп улушга эга давлатлар ҳақида хабар берди.

Маълумотларга кўра, 2021 йилда Ўзбекистон импортида юқори улушга эга бўлган давлатлар қуйидагилардан иборат:

  1. Россия — 5,5 миллиард доллар;
  2. Хитой — 4,9 миллиард доллар;
  3. Қозоғистон — 2,7 миллиард доллар;
  4. Корея — 1,8 миллиард доллар;
  5. Туркия — 1,7 миллиард доллар;
  6. Германия — 692,3 миллион доллар;
  7. Туркманистон — 690,6 миллион доллар;
  8. Украина — 472,4 миллион доллар;
  9. Ҳиндистон — 461 миллион доллар;
  10. Литва — 438,3 миллион доллар.

Аввалроқ Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 2021 йил қанчани ташкил этгани хабар қилинганди. Шунингдек, Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси таркиби ҳақида хабар берилди.