Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади

11:06 · 08.05.2025

Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда

10:11 · 08.05.2025

Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири

13:03 · 07.05.2025

Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди

11:22 · 07.05.2025

Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди

10:11 · 07.05.2025

Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади

11:37 · 06.05.2025

Ўзбекистон банклари қанча фойда кўрди?

10:12 · 06.05.2025

Банклар, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари кибержиноят оқибатида келиб чиққан моддий зарарни ўз ҳисобидан қоплайди

7:06 · 06.05.2025

Валютадаги омонатлар бўйича фоиз ставкалари бироз ошди — Марказий банк

13:12 · 05.05.2025

Click онлайн тўлов тизимлари бозорида устун мавқега эга деб топилди

12:22 · 05.05.2025

Қочоқ-миллиардер: Албаниянинг энг бадавлат инсони ўз бойлигини қандай тўплади?

11:02 · 05.05.2025

Тошкентда илк пулли автотураргоҳлар синов тариқасида ишга туширилди

11:12 · 03.05.2025

Марказий банк муддатли тўловлар бозорини тартибга солишни бошлашни режалаштирмоқда

10:30 · 03.05.2025

«Банклар фаоллик индекси» янгиланди

11:22 · 02.05.2025

Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида фаоллик кетма-кет иккинчи ой пасайди

10:15 · 02.05.2025

IMD бизнес мактаби TBC Bank Group’нинг минтақадаги етакчи молиявий провайдерга айланиш жараёнини таҳлил қилди

17:25 · 01.05.2025

Қандай қилиб қаҳва қовурувчи Россидаги энг машҳур компаниялардан бирига асос солди?

11:23 · 01.05.2025

Картадан картага катта миқдорда пул ўтказишда қўшимча ҳимоя чоралари киритилади

10:10 · 01.05.2025

АҚШ ва Қатар Европага газ етказиб бериш бўйича музокара ўтказгани айтилди

Европа давлатлари Россиянинг санкциялар туфайли газ етказиб беришни тўхтатишидан хавотирда.

АҚШ ва Қатар Европага газ етказиб бериш бўйича музокара ўтказгани айтилди
Фото: «oilexp.ru»

АҚШ Президенти Жо Байден маъмурияти вакиллари Қатар билан Европага суюлтирилган газ етказиб бериш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда Bloomberg ахборот манбаларига таяниб хабар берди.

Маълумотларга кўра, Байден Қатар амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийни АҚШга таклиф қилмоқчи. Учрашув январь ойида бўлиб ўтиши мумкин, унга тайёргарлик анча вақтдан бери давом этмоқда.

Украина атрофидаги вазият туфайли Россияга қарши санкциялар қиш ўрталарида Россия газини етказиб бериш тўхтатилиши ёки чекланишига олиб келиши мумкин. АҚШ расмийлари газ етказиб берилишининг тўхтатилишидан хавотирда бўлган Европа давлатларининг қўрқувини йўқотмоқчи. Таъкидланишича, Европа газнинг 40 фоиздан ортиғини Россиядан олади.

Қатар, ўз навбатида, суюлтирилган газ бўйича дунёдаги энг йирик ишлаб чиқарувчилардан бири бўлиб, ўз ёқилғисининг тўртдан уч қисмини Япония ва Корея каби кам энергия сарфлайдиган Осиё мамлакатларига сотади. Қатар мамлакатда ишлаб чиқарилган суюлтирилган газнинг тахминан 5 фоизини Европага етказиб беради.

Қайд этилишича, Россия ва Украина ўртасида можаро юзага келган тақдирда АҚШнинг газ экспорти бўйича музокаралари ҳақида хабар берилган. Унга кўра, АҚШ расмийлари Украина инқирози кучайган тақдирда Европа Иттифоқига кимлар янги газ экспортчилари бўлиши мумкинлиги ва уларнинг газ етказиб бериш ҳажмини ошириш имконияти бор-йўқлигини аниқлаш мақсадида бир қанча халқаро энергетика компаниялари билан музокаралар ўтказган. Корхоналар глобал газ экспортининг жуда чеклангани ва Россиянинг улкан ёқилғи экспортининг тўлиқ ўрнини босадиган газ жуда камлигини айтган.

АҚШ разведкаси Украина билан чегарага яқин жойда рус қўшинлари контингенти кўпайганини пайқаган ва Москва қўшни давлатга бостириб киришни режалаштираётган бўлишидан хавотирда. АҚШ, агар бу содир бўлса, Россияга қаттиқ санкциялар билан таҳдид қилган. Россия ҳукумати мамлакат Украинага ҳужум қилиш ниятида эмаслигини таъкидлаб, буни кескинликни кучайтириш учун тарқатилган хабарлар эканини айтган.

Аввалроқ Европада газ инқирози қачон ва қандай тугаши ҳақида таҳлил эълон қилинганди. Шунингдек, АҚШ «Шимолий оқим-2» газ қувурига нисбатан янги санкциялар киритгани ҳақида хабар берилди.

Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Янгиликлар 11:06 · 08.05.2025
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Янгиликлар 10:11 · 08.05.2025
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Миллиардерлар, Янгиликлар 13:03 · 07.05.2025
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Иқтисодиёт, Янгиликлар 11:22 · 07.05.2025
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди
Рейтинг, Янгиликлар 10:11 · 07.05.2025
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди
Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади
Янгиликлар 11:37 · 06.05.2025
Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади