АҚШ «Шимолий оқим-2» газ қувурига нисбатан янги санкциялар киритди
Давлат департаменти Конгрессга махсус ҳисобот юборган

Америка Қўшма Штатлари «Шимолий оқим-2» газ қувури лойиҳасида иштирок этган Россияга алоқадор компания ва унинг кемасига нисбатан санкциялар киритди. Бу ҳақда Bloomberg АҚШ бош котиби Энтони Блинкенга таяниб хабар берди.
Блинкеннинг сўзларига кўра, Давлат департаменти Конгрессга ҳисобот юборган, унда Кипрнинг Transadria компанияси (Давлат департаменти маълумотларига кўра, у Россия билан боғлиқ) ва унинг Marlin кемаларидан бирига қарши санкциялар қўлланилиши ҳақида сўз боради.
Ҳисоботда, шунингдек, қурилиш устида ишлаётган Blue Ship ҳақида ҳам эслатиб ўтилган, аммо америкалик номаълум расмийнинг сўзларига кўра, унга санкция қўлланмайди. Bloomberg манбасига кўра, бу Германия ҳукумати билан боғлиқ.
АҚШ Президенти маъмурияти 2020 йилда қабул қилинган «Шимолий оқим-2» қурилишига қарши қонунга мувофиқ ҳар 90 кунда Конгрессга ҳисобот юборади. Bloomberg’нинг қайд этишича, республикачи ва демократ қонунчилар АҚШдан Россияга қитъада кўпроқ таъсир ўтказиш орқали Европанинг энергия хавфсизлигига путур етказадиган лойиҳага нисбатан қаттиқроқ муносабатда бўлишини истамоқда.
Блинкеннинг баёнотида қайд этилишича, маъмурият қувур қурилишига санкциялар орқали ҳам қаршилик қилади. Шунингдек, АҚШ «Германия ва бошқа иттифоқчи ва ҳамкорлар билан Украина, NATO ва Европа Иттифоқи мамлакатлари учун қувур билан боғлиқ хавфларни камайтириш ҳамда Россиянинг зарарли фаолиятига қарши» кураш олиб боради.
Аввалроқ Буюк Британия ташқи ишлар вазири Элизабет Трасс Лондон NATO саммитида «ХХI аср агрессия усуллари»га қарши чиқишни таклиф қилишини айтганди.






