Асосий мазмунга ўтиш
8 август · Шанба USD 11 915,64 ▲ +0,2% EUR 13 749,46 ▲ +0,2% Маълумот: Марказий банк
Молия

Ўзбекистонда «Газпромбанк» ваколатхонаси аккредитация қилинди

Ваколатхона Ўзбекистонда амалга оширилаётган ташаббус ва лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган.

Фото: «Газпромбанк»

Ўзбекистонда «Газпромбанк» ваколатхонаси аккредитация қилинди. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон Марказий банки томонидан «Газпромбанк»нинг (Россия) ваколатхонаси аккредитация қилинган.

Қайд этилишича, ваколатхона Ўзбекистоннинг давлат органлари, молия-кредит ташкилотлари, таълим муассасалари ва хўжалик юритувчи субъектлари билан алоқаларни ўрнатиш, уларни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш, банкнинг Ўзбекистонда халқаро бизнесини ривожлантиришга кўмаклашиш, шунингдек, банк томонидан Ўзбекистонда амалга оширилаётган ташаббус ва лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган.

Аввалроқ Россия Ўзбекистон билан товар айирбошлашни 10 миллиард долларга етказмоқчилиги хабар қилинганди. Шунингдек, Россиянинг станоксозлик заводи Ўзбекистон саноат бозорига кирмоқчилиги ҳақида хабар берилди.