Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023

«IMEI-кодни рўйхатдан ўтказишни бепул қилгач, жавобгарлик белгиласа бўлади» — Кушербаев

11:06 · 10.02.2023

Meta икки йиллик тақиқдан сўнг Дональд Трампнинг Facebook ва Instagram аккаунтларини тиклади

10:24 · 10.02.2023

Ўзбекистон авиа юк ташувлари соҳасида E-freight халқаро стандарти жорий этилади

20:45 · 09.02.2023

Food city савдо мажмуасидан Қўйлиқ 7-метро бекатигача бепул автобус ҳаракати йўлга қўйилди

18:52 · 09.02.2023

Миср компанияси Ўзбекистонда трансформатор ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этади

18:05 · 09.02.2023

Тошкент йўл инфратузилмасини яхшилашда Япония компаниясининг 3D камераларидан фойдаланилиши мумкин

16:40 · 09.02.2023

Тошкент халқаро аэропортида йўловчиларни кутиб олиш учун бир нечта зоналар қурилади

15:47 · 09.02.2023

Транзит, нефть ва туризм: зилзила Туркия иқтисодиётига қандай зарба берди?

14:21 · 09.02.2023

ОТБ Ўзбекистонга иқтисодий бошқарувни яхшилаш учун 150 млн доллар ажратди

13:29 · 09.02.2023

SpaceX Украина ҳарбийларига Starlink ёрдамида дронларни бошқаришни тақиқлади

12:44 · 09.02.2023

Mercator Group савдо тармоғи Ўзбекистонда филиалини очади

11:30 · 09.02.2023

Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди

11:09 · 09.02.2023

Россия Ўзбекистон билан товар айирбошлашни 10 млрд долларга етказмоқчи

Россия қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари импортида Ўзбекистоннинг улуши 1,1 фоизни ташкил қилади.

Россия Ўзбекистон билан товар айирбошлашни 10 млрд долларга етказмоқчи
Фото: «scspa.com»

Россия ва Ўзбекистон келгусида товар айирбошлаш ҳажмини 2020 йилдаги 5,9 миллиард доллардан 10 миллиард долларга ошириши мумкин. Бу ҳақда Россия бош вазири ўринбосари Виктория Абрамченко таъкидлади.

«Россия Ўзбекистоннинг етакчи савдо ҳамкорларидан бири — ташқи савдо айланмаси бўйича иккинчи ўринда. 2020 йил якунига кўра товар айирбошлаш ҳажми 15 фоиздан ортиқ ўсиб, 5,9 миллиард долларни ташкил этди. Бизнинг мақсадимиз бу кўрсаткични 10 миллиард долларга етказишдир», — дейди Абрамченко.

Бош вазир ўринбосари стратегик шериклик ва иттифоқчиликка асосланган Россия-Ўзбекистон муносабатлари жадал ривожланаётганини таъкидлаган. Ҳукуматлараро яқин ҳамкорлик йўлга қўйилган. Ҳукумат раҳбарлари даражасида икки томонлама савдо-иқтисодий, инновацион, технологик ва сармоявий ҳамкорликни йўлга қўйиш саъй-ҳаракатларини мувофиқлаштириш бўйича Қўшма комиссия тузилган.

Абрамченко, шунингдек, мамлакатлар 2022-2026 йилларга мўлжалланган кенг қамровли ҳамкорлик дастурини тайёрлагани, саноатнинг кенг доираси бўйича лойиҳалар рўйхати янгиланганини маълум қилган. Саноат ва транспорт, қишлоқ хўжалиги, ёқилғи-энергетика, таълим ва фан, миграция ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича келишувларга эришилган. Бош вазир ўринбосари Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари россияликлар яхши кўрадиган ўзига хос бренд эканини, бироқ уларнинг Россия бозоридаги улуши ҳали етарлича юқори эмаслигини қайд этган.

Унинг қўшимча қилишича, Ўзбекистондан келаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Россиянинг барча қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари импортининг атиги 1,1 фоизини, МДҲ давлатларидан импортнинг 5 фоизини ташкил этади. Бош вазир ўринбосарининг сўзларига кўра, ҳамкорликни ривожлантириш учун салоҳият мавжуд.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан учрашганда икки мамлакатнинг ўзаро товар айирбошлаши 2021 йил охиригача 7 миллиард долларга етиши ҳақида таъкидлаганди.

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади
Бизнес 18:32 · 10.02.2023
Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади
Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди
Бизнес 15:01 · 10.02.2023
Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди
Янгиликлар 14:21 · 10.02.2023
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди
Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади
Бизнес 13:27 · 10.02.2023
Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади
Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади
Бизнес 12:51 · 10.02.2023
Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда
Иқтисодиёт 11:46 · 10.02.2023
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда