Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистон 2021 йил энг кўп электромобиль импорт қилган 11 та давлатни маълум қилди.
Унга кўра, 2021 йилда Ўзбекистонга 11 та хорижий давлатдан қиймати 16,9 миллион долларга тенг бўлган 809 та электромобиль импорт қилинган.
Электромобиль импорти 2020 йилга нисбатан 679 тага ёки 6,2 бараварга ошган.
2021 йилда Ўзбекистон асосан қуйидаги давлатлардан электромобиллар импорт қилган:
- Хитой — 724 та;
- Туркия — 24 та;
- АҚШ — 22 та;
- Литва — 13 та;
- Германия — 12 та;
- Корея — 5 та;
- Испания — 2 та;
- Россия — 2 та;
- Украина — 2 та;
- БАА — 2 та;
- Гонгконг — 1 та.
Аввалроқ Ўзбекистонда электромобиль ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланиш рағбатлантирилиши ҳақида хабар берилганди.


