Давлат статистика қўмитаси 2021 йилда Ўзбекистон енгил автомобиль экспорт қилган асосий давлатлар ҳақида маълумот эълон қилди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон 2021 йил енгил автомобиль экспорт қилган асосий давлатлар қуйидагилардан иборат:
- Қозоғистон — 26 минг 970 та;
- Украина — 929 та;
- Россия — 456 та;
- Озарбайжон — 277 та;
- Афғонистон — 128 та;
- Қирғизистон — 94 та;
- Тожикистон — 88 та.
Аввалроқ Ўзбекистон 2021 йил хориждан қанча автомобиль импорт қилгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Ўзбекистонда енгил автомобиль ишлаб чиқариш 43 минг донага камайгани хабар қилинди.


