Асосий мазмунга ўтиш
8 август · Шанба USD 11 915,64 ▲ +0,2% EUR 13 749,46 ▲ +0,2% Маълумот: Марказий банк
Молия

Евроҳудудда инфляция тарихий рекордни янгилади

Айниқса энергия ресурслари қимматлади.

Фото: «lrt.lt»

Евроҳудудда истеъмол нархлари январь ойида йиллик ҳисобда 5,1 фоизга ошди. Бу ҳақда Forbes Европа Иттифоқи Статистика бошқармасининг дастлабки маълумотларига таяниб хабар берди.

2022 йилнинг биринчи ойида айниқса, энергия ресурслари ўтган йилнинг январига нисбатан 28,6 фоизга қимматлашган. Улардан кейин озиқ-овқат, спиртли ичимликлар ва тамаки ўрин олган.

Январь ойида нархларнинг ўсиши декабрь ойидаги 5 фоизга нисбатан тезлашиб, рекордни янгилади. Охирги марта евроҳудудда инфляция 2008 йилда 3 фоиздан ошганди (тахминан 4,1 фоиз).

Bloomberg томонидан сўралган 44 таҳлилчининг ҳеч бири инфляция тезлашишини башорат қилмаган — уларнинг ўртача ҳисоб-китобларига кўра, январь ойидаги инфляция 4,4 фоиз бўлиши керак эди.

Аввалроқ евро инфляцияси 2021 йилнинг декабрь ойида рекорд даражада тезлашгани хабар қилинганди.