Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди

17:16 · 11.03.2024

Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин

16:39 · 11.03.2024

Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди

14:28 · 11.03.2024

Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган

20:43 · 09.03.2024

«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?

19:36 · 09.03.2024

2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди

18:49 · 09.03.2024

Ўзбекистонда BYD электромобилларининг нархи пасайди — прайс

17:29 · 09.03.2024

Тошкентда таровеҳ намозига масжидларга яқин кўчалар автомобил ҳаракати учун ёпилади

16:38 · 09.03.2024

Энди Ўзбекистонда фақат биринчи фарзанд туғилганда суюнчи пули берилади

11:54 · 09.03.2024

«Ислом саккизлиги»га аъзо давлатлар ягона валюта жорий қилиши мумкин

17:22 · 08.03.2024

ChatGPT сизнинг ўрнингизга ишга чиқади: сунъий идрок сабаб хавф остида бўлган касблар рўйхати эълон қилинди

14:35 · 07.03.2024

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023

«IMEI-кодни рўйхатдан ўтказишни бепул қилгач, жавобгарлик белгиласа бўлади» — Кушербаев

11:06 · 10.02.2023
Архив 9:30 · 08.01.2022

Евро инфляцияси декабрь ойида рекорд даражада тезлашди

Инфляцининг 5 фоизни ташкил этиши евронинг 20 йиллик тарихида илк бор кузатилди.

Евро инфляцияси декабрь ойида рекорд даражада тезлашди
Фото: CNBC

Евроҳудудда инфляция 2021 йилнинг декабрь ойида рекорд даражада тезлашди. Бу ҳақда Financial Times Европа статистика хизмати маълумотларига таяниб хабар берди.

Маълум қилинишича, 2021 йилнинг декабрь ойида евроҳудуднинг 19 та давлатида йиллик инфляция 5 фоизни ташкил этган. Бу евронинг деярли йигирма йиллик муомаласи давридаги рекорд кўрсаткичдир.

Маълумотларга кўра, таҳлилчилар томонидан инфляция кўрсаткичининг охирги рекорд қайд этилган ноябрдаги 4,9 фоиздан 4,7 фоизга тушиши тахмин қилинган. Бироқ, нархларнинг, биринчи навбатда, энергия ва озиқ-овқат маҳсулотларининг кўтарилиши фақат суръатни тезлаштирган.

Қайд этилишича, рекорд даражадаги инфляция Европа Марказий банки (ЕМБ)га пандемия шароитида талабни рағбатлантириш чораларидан қисман воз кечиш учун босимни оширади. Бозор 2022 йил январь ойидан бошлаб нархлар ўсишининг секинлашишини кутаётганига қарамай, инфляция суръатлари йилнинг кўп қисмида ЕМБнинг 2 фоиз кўрсаткичидан ошиб кетишда давом этади.

«Ҳозирда нархларнинг ўсиши ўзининг энг юқори чўққисида, аммо инфляция ҳеч бўлмаганда ёз охиригача прогнозлардан юқори бўлиб қолади — бу вақт давомида юқори энергия нархларининг таъсири истеъмол сектори ва иқтисодиётнинг бошқа қисмларига таъсир қилади», — деган ING глобал макроиқтисодиёт тадқиқотлари раҳбари Карстен Бжески.

Евростат маълумотларига кўра, пандемия ва ковид чекловлари даврида ўзгарган глобал таъминот занжирлари фонида энергия ресурслари бир йил олдингига нисбатан 26 фоизга қимматлашган. Ушбу кўрсаткични, шунингдек, озиқ-овқат нархларининг ўсишини ҳисобга олмаганда, евроҳудуддаги базавий инфляция декабрь ойида йиллик кўрсаткичда 2,6 фоизни ташкил этган.

Шунингдек, таҳлилчилар инфляциянинг секинлашишини энергия нархларининг барқарорлашуви, таъминот занжирларининг тикланиши ва давлатлар томонидан аҳолини қўллаб-қувватлаш учун жорий қилинган бир қатор пандемия имтиёзларининг тўхтатилиши билан боғламоқда.

Аввалроқ дунёда инфляция туфайли кафолатсиз активларга инвестициялар кўпайиши мумкинлиги хабар қилинганди. Шунингдек, Россияда инфляция 2022 йили рекорд даражага етиши кутилаётгани ҳақида хабар берилди.

Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Иқтисод, Сиёсат 17:16 · 11.03.2024
Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Hi-Tech 16:39 · 11.03.2024
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Жамият 14:28 · 11.03.2024
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
Туризм 20:43 · 09.03.2024
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
Kommers Life 19:36 · 09.03.2024
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди
Жамият 18:49 · 09.03.2024
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди