Асосий мазмунга ўтиш
9 август · Якшанба USD 11 915,64 ▲ +0,2% EUR 13 749,46 ▲ +0,2% Маълумот: Марказий банк
Рейтинг

Рейтинг. Ўзбекистон 2021 йил энг кўп сабзи экспорт қилган 5 та давлат

Андижон вилояти ўтган йил 3,2 миллион долларга тенг сабзи экспорт қилган.

Фото: «boicotpreventiu.org»

Ўзбекистон 2021 йилда 11 та давлатга қиймати 9,9 миллион долларлик 62,3 минг тонна сабзи экспорт қилди. Экспорт ҳажми 2020 йил билан солиштирилганда 10,5 минг тоннага ўсган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот берди.

Ўзбекистон сабзи маҳсулотларини энг кўп экспорт қилган давлатлар:

  • Қозоғистон – 36,7 минг тонна;
  • Қирғизистон – 21,9 минг тонна;
  • Россия – 3,4 минг тонна;
  • Тожикистон – 322,5 тонна;
  • Беларусь – 10,3 тонна.

2021 йилда хорижга энг кўп сабзи экспорт қилган ҳудудлар:

  • Андижон вилояти – 3,2 миллион доллар;
  • Қорақалпоғистон Р. – 1,4 миллион доллар;
  • Тошкент вилояти – 1,2 миллион доллар;
  • Фарғона вилояти – 1 миллион доллар.

Аввалроқ Ўзбекистоннинг 2021 йил энг кўп гилос экспорт қилган ҳудудлари ҳақида хабар берилганди.