Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади

11:06 · 08.05.2025

Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда

10:11 · 08.05.2025

Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири

13:03 · 07.05.2025

Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди

11:22 · 07.05.2025

Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди

10:11 · 07.05.2025

Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади

11:37 · 06.05.2025

Ўзбекистон банклари қанча фойда кўрди?

10:12 · 06.05.2025

Банклар, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари кибержиноят оқибатида келиб чиққан моддий зарарни ўз ҳисобидан қоплайди

7:06 · 06.05.2025

Валютадаги омонатлар бўйича фоиз ставкалари бироз ошди — Марказий банк

13:12 · 05.05.2025

Click онлайн тўлов тизимлари бозорида устун мавқега эга деб топилди

12:22 · 05.05.2025

Қочоқ-миллиардер: Албаниянинг энг бадавлат инсони ўз бойлигини қандай тўплади?

11:02 · 05.05.2025

Тошкентда илк пулли автотураргоҳлар синов тариқасида ишга туширилди

11:12 · 03.05.2025

Марказий банк муддатли тўловлар бозорини тартибга солишни бошлашни режалаштирмоқда

10:30 · 03.05.2025

«Банклар фаоллик индекси» янгиланди

11:22 · 02.05.2025

Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида фаоллик кетма-кет иккинчи ой пасайди

10:15 · 02.05.2025

IMD бизнес мактаби TBC Bank Group’нинг минтақадаги етакчи молиявий провайдерга айланиш жараёнини таҳлил қилди

17:25 · 01.05.2025

Қандай қилиб қаҳва қовурувчи Россидаги энг машҳур компаниялардан бирига асос солди?

11:23 · 01.05.2025

Картадан картага катта миқдорда пул ўтказишда қўшимча ҳимоя чоралари киритилади

10:10 · 01.05.2025
Таҳлил 10:50 · 18.02.2022

Солиқ тушумидан товарлар экспортигача: ҳудудларнинг январь ойидаги ишбилармонлик фаолияти таҳлил қилинди

Тошкент шаҳрида январь ойи 1277 та янги тадбиркорлик субъекти иш бошлади.

Солиқ тушумидан товарлар экспортигача: ҳудудларнинг январь ойидаги ишбилармонлик фаолияти таҳлил қилинди
Фото: Medium

2022 йилнинг январь ойида солиқ тушумлари, божхона тўловлари, товар биржаси бўйича операциялар ва тадбиркорлик демографияси бўйича Тошкент шаҳри етакчилик қилди. Товарлар экспорти бўйича эса Қашқадарё вилояти, кредит бериш бўйича Андижон вилояти фаоллик кўрсатди. Бу ҳақда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази таҳлилида сўз боради.

Солиқ тушумлари

2022 йилнинг январь ойида республика бўйича солиқ тушумлари ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 24,6 фоизга ошган. Шу билан бирга Қашқадарё (55,3 фоиз), Бухоро (53,5 фоиз), Сирдарё (52,8 фоиз) вилоятлари, Қорақалпоғистон Республикаси (45,7 фоиз) ва Тошкент шаҳрида (70 фоиз) солиқ тушумларининг сезиларли ўсиши қайд этилган.

Солиқ тушумларининг ўсишига тадбиркорлик фаолияти учун тенг шароитлар яратиш, тартибга солиш ва солиқ юкини изчил камайтириш, тартиб-тамойилларни автоматлаштириш ва солиқ қонунчилигига риоя қилиш тартибларини соддалаштириш ҳисобига эришилган.

Божхона тўловлари

Таҳлил қилинаётган давр учун божхона тўловлари бўйича тушумлар 40,6 фоизга ошди. Даромаднинг энг катта ўсиши Андижон (2,7 марта), Хоразм (2 марта), Тошкент (71,6 фоиз), Бухоро (66,4 фоиз) вилоятлари ва Тошкент (4 марта) шаҳрида кузатилган.

«Божхона тўловлари ҳажмининг ўсиши ташқи савдо айланмасининг ошганлигини кўрсатади. Импорт таркибида машина ва ускуналар, саноат маҳсулотлари салмоқли улушга эга. Ушбу тенденция узоқ муддатли истиқболда иқтисодий ўсишга ёрдам берадиган ишлаб чиқариш объектларини яратиш ва модернизация қилишни кўрсатади», дейилади хабарда.

Товарлар экспорти

Давлат божхона қўмитаси маълумотларига кўра, йил бошидан буён товарлар экспорти ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 18,9 фоизга ошган. Товарлар экспорт ҳажмининг ўсиши Қашқадарё (67 фоиз), Сурхондарё (65,5 фоиз), Самарқанд (53,8 фоиз), Фарғона (46,6 фоиз), Наманган (46,1 фоиз) ва Хоразм (31,0 фоиз) вилоятларида қайд этилди.

Ўзбекистон экспортининг ўсиши саноат маҳсулотлари, озиқ-овқат маҳсулотлари, кимё ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортининг ўсиш суръатлари билан изоҳланади.

Кредит бериш

Жорий йилнинг 1 январидан 31 январигача бўлган даврда тижорат банклари томонидан берилган кредитлар ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 0,9 фоизга камайган.

Берилган кредитлар ҳажмининг ўсиши фақат Андижон (3,2 баробар), Самарқанд (95,8 фоиз) ва Қорақалпоғистон Республикасида (6 фоиз) кузатилмоқда. Бошқа барча ҳудудларда кредитлар бериш ўтган йилнинг шу даврига нисбатан камайган.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки маълумотларига кўра, ушбу кўрсаткичнинг пасайиши базис даврда (2021 йил январь) жами 1,52 триллион сўмни ташкил этган, бу эса жорий йилнинг январь ойида кузатилмаган.

Тадбиркорлик субъектлари демографияси

Бу даврда 7013 та янги тадбиркорлик субъектлари ташкил этилиб, уларнинг энг кўпи Самарқанд (909 та), Андижон (756 та), Тошкент (590 та), Фарғона (572 та) вилоятларида ва Тошкент (1277 та) шаҳрида рўйхатга олинган.

Таҳлил қилинаётган даврда Ўзбекистон Республика товар-хомашё биржасида тузилган битимлар ҳажми 47,3 фоизга ўсган. Савдо фаоллигининг сезиларли ўсиши Тошкент (89,4 фоиз), Наманган (71,4 фоиз), Хоразм (45,4 фоиз) вилоятлари, Қорақалпоғистон Республикаси (50,5 фоиз) ва Тошкент (81,7 фоиз) шаҳрида кузатилмоқда.

Бу ҳудудларда тузилган битимлар ҳажмининг ўсиши бензин, дизел ёқилғиси, қора металлар, полиэтилен, озуқабоп буғдой, қурилиш материаллари, спиртли ичимликлари ва бошқалар каби товарлар савдосини кўпайтириш орқали таъминланмоқда.

Аввалроқ Ўзбекистондаги ишбилармонлик муҳити январь ойида бироз пасайгани хабар қилинганди.

Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Янгиликлар 11:06 · 08.05.2025
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Янгиликлар 10:11 · 08.05.2025
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Миллиардерлар, Янгиликлар 13:03 · 07.05.2025
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Иқтисодиёт, Янгиликлар 11:22 · 07.05.2025
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди
Рейтинг, Янгиликлар 10:11 · 07.05.2025
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди
Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади
Янгиликлар 11:37 · 06.05.2025
Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади