Тошкентда 35 та бозор ва савдо комплекси сотувга чиқарилади (рўйхат)

17:22 · 30.07.2026

Банк омонатлари фоизларидан 5 фоизлик солиқ ундириш таклиф қилинмоқда

14:43 · 30.07.2026

Ўзбекистонда миллий тўлов свитчини 2027 йилда ишга тушириш режалаштирилмоқда

12:37 · 30.07.2026

Марказий банк Ўзбекистон иқтисодиётида «қизиб кетиш» аломатларини кузатди

10:20 · 30.07.2026

МБ: “Золотая Корона” орқали мигрантлар юборган пуллар фуқароларга одатдаги тартибда берилмоқда

15:13 · 29.07.2026

Марказий банк асосий ставкани 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди

11:12 · 29.07.2026

Исломий банклар фаолиятини тартибга солувчи 10 та ҳужжат янгиланди

10:27 · 29.07.2026

Тошкент атрофида 1 млрд долларлик икки қаватли пулли айланма йўл қурилиши мумкин

9:07 · 29.07.2026

500 АҚШ долларигача нақд чет эл валютасини паспортсиз харид қилиш мумкин бўлади

17:10 · 28.07.2026

«Уй-жой нархлари ошиши мумкин» — Адлия вазирлиги эскроу тизими жорий этилиши ҳақида

11:22 · 28.07.2026

Ўзбекистонда мансабдорларнинг ноқонуний қарори туфайли етказилган зарарни қоплаш тартиби белгиланди

10:31 · 28.07.2026

Ўзбекистонда ярим йилда 13,1 трлн сўмлик ипотека кредити ажратилди

14:53 · 27.07.2026

Ўзбекистонда банклар ярим йилда қанча соф фойда кўргани очиқланди

11:37 · 27.07.2026

Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи 7 млн сўмдан ошди

9:48 · 27.07.2026

Аҳолининг банклардан қарздорлиги бир йилда 39 трлн сўмга ортди

8:44 · 27.07.2026

Жаҳон банки дунё мамлакатларининг янги даромад рейтингини эълон қилди

11:16 · 25.07.2026

Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?

9:26 · 25.07.2026

Тошкентдаги Шаҳрисабз кўчасида BRT йўлаги қурилиши бошланади

15:47 · 24.07.2026

Фермерлик фаолияти бўйича хавотирлар умумий манзарани ифодаламайди — таҳлил

Human Rights Watch’нинг сўнгги ҳисоботи Ўзбекистондаги ер ислоҳотлари атрофида баҳсларни пайдо қилди. Бироқ масалага ичкаридан қаралганда, вазият ҳисоботда тасвирланганидек бир томонлама эмас: сўнгги йилларда соҳада муҳим ислоҳотлар амалга оширилди, айрим низолар эса тобора кўпроқ ҳуқуқий йўл билан ҳал этилмоқда.

Фермерлик фаолияти бўйича хавотирлар умумий манзарани ифодаламайди — таҳлил

Яқинда Human Rights Watch томонидан Ўзбекистондаги ер масаласи бўйича ҳисобот эълон қилинганди. Унда Ўзбекистондаги ер ислоҳотлари ва деҳқонларнинг ҳуқуқлари борасида анча хавотирли манзаралар чизилган. Албатта, ташқаридан билдирилган ҳар қандай холис хавотир эътиборга лойиқ. Бироқ вазиятга ичкаридан туриб қаралганда, тасвир улар айтгандай “олабўжи” эмас. Масалан, ушбу таҳлилий мақола масалага анча мувозанатли ёндашибди.

Сўнгги йилларда деҳқон ва фермерларнинг ҳуқуқларини мустаҳкамлаш ҳамда қишлоқ хўжалигини эркинлаштириш бўйича муҳим ислоҳотлар амалга оширилди. Хусусан, пахта ва ғалла бўйича давлат буюртмаси 2020 йилда бекор қилиниб, фермерларга маҳсулотни эркин етиштириш ва сотиш имконияти яратилди. Ер ажратиш тизими ҳам шаффофлаштирилди: 2022 йилдан электрон аукцион механизми жорий этилди, 2024 йилдаги Президент фармонлари билан эса маъмурий тартибда тўғридан-тўғри ер бериш амалиёти кескин чеклаб қўйилди.Шунингдек, инвестиция муҳитини яхшилаш мақсадида Олий Мажлис Сенати томонидан “Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида”ги қонуннинг янги таҳрири маъқулланди. Ҳужжат Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорацияси мутахассислари иштирокида ишлаб чиқилган.

Ушбу таҳлилий мақолага кўра биринчидан, соҳа ичидаги инсонларнинг ва мутахассисларнинг қайд этишича, бугунги кунда фермерларнинг тахминан 80–85 фоизи ўз фаолиятидан барқарор даромад олаётганини билдиради. Муаммога дуч келаётган фермерлар кўпроқ овоз чиқаради, бироқ муваффақиятли ишлаётган кўпчилик одатда жамоатчиликка мурожаат қилмайди. Шу сабабли айрим можароли ҳолатлар бутун тизимнинг умумий манзараси сифатида талқин қилиниб кетиши мумкин.

Иккинчидан, ер низолари мавжудлигини инкор қилиб бўлмайди. Айрим ҳудудларда ҳокимликлар, фермерлар ва инвесторлар ўртасида келишмовчиликлар юзага келаётгани ҳақида мисоллар бор. Лекин муҳим ўзгариш шундаки, бундай масалалар тобора кўпроқ судлар орқали кўриб чиқилмоқда. Яъни масалалар энди маъмурий буйруқлар билан эмас, ҳуқуқий майдонда ҳал этилмоқда.

Учинчидан, қишлоқ хўжалигида янги ташкилий шакллар ҳам пайдо бўлаётгани эътиборга лойиқ. Масалан, сўнгги йилларда фермерларнинг кичик гуруҳларини бирлаштирган ва 60 000 дан 70 000 гектаргача ерни қамраб олган 285 та кооператив ташкил этилган. Бу кооперативлар мустақил равишда ишламоқда ва яхши фойда кўрмоқда. Давлат ҳам имкон борича ёрдам қўлини чўзмоқда. Масалан томчилатиб суғориш тизимлари, имтиёзли кредитлар ва бошқа модернизация дастурлари учун субсидиялар ҳам ажратилмоқда.

Шу билан бирга мақолада, айрим халқаро ҳисоботлар асосан чекланган интервьюлар ёки алоҳида низоли ҳолатларга таянган ҳолда умумий хулосалар чиқараётгани ҳам айтилади. Масалан, айрим тадқиқотлар ўнлаб фермерлар билан ўтказилган суҳбатларга асосланади. Mуҳим маълумотлар бўлиши мумкин, аммо миллионлаб гектар ер ва минглаб фермер хўжаликлари фаолият юритаётган бутун сектор ҳақида тўлиқ тасаввур бериши қийин. Бу эса улар томонидан илгари сурилган даволар қанчалик холис ва ишончли эканлигини сўроқ остига олади.

Хулоса қилиб айтганда, ислоҳотлар жараёнида камчиликлар ва низолар юзага келиши табиий ҳол. Муҳими бу муаммоларни тан олиш ва уларни ҳуқуқий йўл билан ҳал қилиш механизмларининг шаклланиб бораётганидир. Шу билан бирга унутмаслик керакки бугунги ўзбек деҳқони кечаги каби пассив ижрочи эмас у тобора ўз ҳуқуқи, меҳнати ва еридан манфаатдор бўлган мустақил иқтисодий субъектга айланиб бормоқда.

Тошкентда 35 та бозор ва савдо комплекси сотувга чиқарилади (рўйхат)
Янгиликлар 17:22 · 30.07.2026
Тошкентда 35 та бозор ва савдо комплекси сотувга чиқарилади (рўйхат)
Банк омонатлари фоизларидан 5 фоизлик солиқ ундириш таклиф қилинмоқда
Янгиликлар 14:43 · 30.07.2026
Банк омонатлари фоизларидан 5 фоизлик солиқ ундириш таклиф қилинмоқда
Ўзбекистонда миллий тўлов свитчини 2027 йилда ишга тушириш режалаштирилмоқда
Янгиликлар 12:37 · 30.07.2026
Ўзбекистонда миллий тўлов свитчини 2027 йилда ишга тушириш режалаштирилмоқда
Марказий банк Ўзбекистон иқтисодиётида «қизиб кетиш» аломатларини кузатди
Иқтисодиёт, Янгиликлар 10:20 · 30.07.2026
Марказий банк Ўзбекистон иқтисодиётида «қизиб кетиш» аломатларини кузатди
МБ: “Золотая Корона” орқали мигрантлар юборган пуллар фуқароларга одатдаги тартибда берилмоқда
Янгиликлар 15:13 · 29.07.2026
МБ: “Золотая Корона” орқали мигрантлар юборган пуллар фуқароларга одатдаги тартибда берилмоқда
Марказий банк асосий ставкани 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди
Янгиликлар 11:12 · 29.07.2026
Марказий банк асосий ставкани 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди