Асосий мазмунга ўтиш
9 август · Якшанба USD 11 915,64 ▲ +0,2% EUR 13 749,46 ▲ +0,2% Маълумот: Марказий банк
Рейтинг

MA’NO, FCB Artgroup ва бошқалар: Ўзбекистондаги энг машҳур маркетинг агентликлари рейтинги

Рейтинг бозорда ўз мақомига эга бўлиш ҳамда илгарилашнинг тўғри стратегиясини баҳолашнинг воситаси саналади.

Фото: «cultmoscow.com»

Маркетинг самарадорлиги рейтинги — ҳар йилги брендлар ва агентликлар рейтинги бўлиб, у Ўзбекистонда сўнгги икки йилда маркетинг соҳасида энг самарали компанияларнинг профессионал ютуқларининг натижаларини акс эттиради. Kommers.uz нашри Маркетинг уюшмаси билан биргаликда Ўзбекистондаги энг машҳур маркетинг агентликлари рейтингини тузиб чиқди.

Жадвал: Kommers.uz

Рейтингни шакллантириш

Рўйхатдаги ҳар бир профессионал танловга унинг обрўли ва мураккаблик даражасига қараб, коэффициент берилади.

  • Агентлик қўлга киритган ҳар бир соврин қуйидаги баллар бўйича баҳоланади: шорт-лист – 1, бронза – 3, кумуш – 5, олтин – 7, гран-при – 10;
  • Кейин соврин учун балл танлов коэффициентига кўпайтирилади. Агентлик томонидан тўпланган баллар жамланади ва рейтинг жадвалига чиқарилади;
  • Совринли ўрин эгаллаган танлов иштирокчисига шорт-лист учун балл ҳисобланмайди;
  • Кейинги йил рейтингини шакллантиришда битта олдинги йил учун тўпланган баллар 0,5 коэффициентига пасайтириб ҳисобга олинади.

Масалан, бирор бир агентлик TAF!21 танловида кумуш соврин олса, бу унга 10 балл беради. Кейинги йил бошида у рейтингда нолдан эмас, 5 баллдан бошлайди. Йил давомида танловларда қатнашиш ва/ёки ғалабалар йил бошидаги бошланғич балларга қўшилади.

Рейтинг янгиланиши иштирокчилар томонидан аризалар ёки ахборот тақдим этилишига ёхуд рўйхатга киритилган танловлар, фестиваллар ва мукофотлар натижаларига қараб амалга оширилади.