Ўзбекистоннинг январь ойидаги ташқи савдо айланмаси 3,5 миллиард долларга тенг бўлди. Шундан экспорт ҳажми 1,4 миллиард долларни ташкил этиб, маҳсулотлар — 1,2 миллиард долларга, хизматлар эса 176,5 миллион долларга етган.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ушбу даврда Ўзбекистон экспортида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар:
- Россия – 180,7 миллион;
- Хитой – 157,1 миллион;
- Туркия – 121,6 миллион;
- Қозоғистон – 60,9 миллион;
- Қирғизистон – 51,3 миллион;
- Афғонистон – 37,6 миллион;
- Тожикистон – 32,9 миллион;
- Украина – 13,3 миллион;
- Эрон – 12,7 миллион;
- БАА – 9,2 миллион доллар.
Аввалроқ 2021 йилнинг январь-декабрь ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 42,1 миллиард долларга тенг бўлгани хабар қилинганди.


