Асосий мазмунга ўтиш
11август · Сешанба USD 11 934,61 ▼ −0,2% EUR 13 788,05 ▲ +0,1% RUB 144,64 ▼ −0,4% Маълумот: Марказий банк
Бизнес

Январь ойи ҳаво транспортида йўловчи ташиш қанчага қимматлагани маълум бўлди

2021 йил билан солиштирганда 2022 йил бошида нархлар пасайган.

Фото: Uzbekistan Airways

Ҳаво транспортида йўловчи ташиш нархлари бир ойда ўртача 2 фоизга ошди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.

Қайд этилишича, 2022 йилнинг январь ойида ҳаво транспортида йўловчи ташиш нархлари 2021 йилнинг декабрь ойига нисбатан яъни бир ойда ўртача 2 фоизга қимматлашган.

Бироқ ҳаво транспортида йўловчи ташиш нархлари ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда ўртача 1,6 фоизга арзонлашгани кузатилган.

Аввалроқ Ўзбекистон баҳорда Махачқалъага авиақатновларни йўлга қўйиши хабар қилинганди.