Асосий мазмунга ўтиш
10август · Душанба USD 11 952,10 ▲ +0,3% EUR 13 779,58 ▲ +0,2% RUB 145,21 ▼ −0,7% Маълумот: Марказий банк
Бизнес

Наманган–Краснодар рейси Урганчга фавқулодда қўнди

Самолёт маҳаллий вақт билан соат 9:57да қўнган.

Фото: «flightpix.org»

Аввалроқ Наманган-Краснодар йўналиши бўйича учган HY-9825 рейси Ростов вилояти устидаги ҳаво ҳудуди ёпилганлиги сабабли қайтишга мажбур бўлгани хабар қилинганди.

Бортида 168 йўловчи бўлган самолёт экипажи ёқилғи етарли бўлмагани учун энг яқин аэропортга қўнишга қарор қилди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, самолёт маҳаллий вақт билан соат 9:57да Урганчга қўнган. Ёқилғи қуйишдан сўнг самолёт яқин кунларда Наманганга учади.

Бекор қилинган парвоз йўловчилари авиачиптани бепул бронлаш ёки тўлиқ қийматини қайтариб олиш ҳуқуқига эга.

«Uzbekistan Airways АЖ йўловчиларни жадвалдаги ҳар қандай ўзгаришлар ҳақида қўшимча равишда хабардор қилади», дейилади хабарда.

Қайд этиш керакки, айни вақтда Россия Донбассда ҳарбий ҳаракатлар олиб бормоқда. Ростов эса Донбасс билан чегарадош ҳисобланади.

Аввалроқ бутун Украина ва Россия жанубида фуқаролик самолётларининг парвозлари тўхтатилгани хабар қилинганди.