Ўзбекистон Марказий банкининг вазифалари кенгайтирилади

17:03 · 15.12.2025

Тадбиркорларга давлат ва хусусий хизматлар Бизнес ҳамроҳ лойиҳаси орқали кўрсатилади

11:47 · 15.12.2025

Ўзбекистонда электромобиллар импорти кескин қисқарди

10:11 · 15.12.2025

Аҳоли банкларга сотиб олганидан кўра кўпроқ валюта сотмоқда — Марказий банк

8:33 · 15.12.2025

Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?

9:44 · 13.12.2025

Ўзбекистонда умумий инфляция 7,3 фоиз атрофида бўлиши кутилмоқда

14:08 · 12.12.2025

Ўзбекистонда фуқаролар номига автомобиль олиб кириш қисқартирилиши мумкин

11:46 · 12.12.2025

Жаҳон банки Ўзбекистонга талабаларни молиялаштириш тизимини модернизация қилиш учун 250 млн доллар кредит ажратади

10:21 · 12.12.2025

Марказий банк асосий ставкани ўзгаришсиз қолдирди

16:28 · 11.12.2025

Ўзбекистонда долларлашув даражаси пасайди

15:28 · 11.12.2025

Ўзбекистонда бир йилда энг кўп қимматлашган маҳсулотлар ва хизматлар қайсилиги маълум бўлди

10:16 · 11.12.2025

Нақд пулга уй-жой, автомобиль олди-сотдиси бекор қилинади

16:38 · 10.12.2025

Янги йил олдидан ёлғон чегирмалар кўпайди — Рақобат қўмитаси

14:58 · 10.12.2025

Сохта долларни қандай аниқлаш мумкин?

10:57 · 10.12.2025

Пулли йўллар Қозоғистон бюджетига 79 млрд тенге олиб келди

17:55 · 09.12.2025

Ўзбекистон Марказий банки бир ойда 500 млн доллардан ортиқ АҚШ облигацияларини харид қилди

13:35 · 09.12.2025

Ўзбекистонда муомаладаги банк карталари сони кескин кўпайди

11:19 · 09.12.2025

Ўзбекистонда қайси ҳудуд аҳолиси кўпроқ қарз олмоқда?

10:12 · 09.12.2025

«Сўм барқарорлиги фақат рублга боғлиқ эмас» — Иқтисодчи ташқи омиллар миллий валютага таъсир қилмаётгани ҳақида

Сўмнинг барқарорлиги энг аввало ички омилларга, макрокўрсаткичларга боғлиқ.

«Сўм барқарорлиги фақат рублга боғлиқ эмас» — Иқтисодчи ташқи омиллар миллий валютага таъсир қилмаётгани ҳақида
Фото: Отабек Бакиров/ «Kun.uz»

Украинадаги вазият Россия миллий валютаси — рублни кескин қадрсизлантириб юборди. Бироқ ушбу омил Ўзбекистон миллий валютаси — сўмга таъсир қилмаяпти. Зеро, Россия Ўзбекистоннинг ҳам иқтисодий, ҳам молиявий жиҳатдан энг йирик ҳамкорларидан бири ҳисобланади.

Иқтисодчи Отабек Бакировнинг тушунтиришича, Ўзбекистон сўмининг барқарорлиги фақат рублга боғлиқ эмас.

«Қрим босиб олинган вақтдагидан (2014 йил) фарқли ўлароқ бугунги валюта режими миқёс жиҳатдан ҳам, рискларни бошқариш нуқтаи назардан ҳам ва энг асосийси, профессионал қарорлар билан ҳам кескин фарқланади», — дейди иқтисодчи.

Қайд этилишича, сўмнинг барқарорлиги энг аввало ички омилларга, макрокўрсаткичларга боғлиқ.

«Барча ташқи омиллар, биз глобал валюта ва молия бозорига юқори даражада интеграциялашмаганимиз учун, ўз кучини йўқотиб бориш эффекти билан таъсир кўрсатади», — дейди у.

Такъидланишича, бугун ҳам гарчи ташқи глобал платформаларда кескин ўзгарувчанлик кузатилаётган бўлса-да, сўм билан боғлиқ битимлар ва котировкаларда жиддий тебранишлар юз бергани йўқ. Биржа ва банкларда курс барқарор қолмоқда.

«Ҳар бир ваҳима, айниқса унинг ижтимоийлашувига уринишлар, аввало ўзингизнинг шахсий иқтисодий аҳволингиз ва молиявий барқарорлигингизга хавф солади. Эсда тутинг, шошилинч қарорлардан фақат ютқазасиз», — дейди у.

Шунингдек, иқтисодчи Абдулла Абдуқодиров Шарқий Европадаги ҳарбий ҳаракатларнинг Россия учун оқибатлари Ўзбекистон иқтисодиётига қандай таъсир қилиши ҳақида фикр юритган.

«Ватандошларимиз юборадиган доллар ёмғири кескин камая бошлайди. Чунки баъзилар айнан уруш худудида эди (Краснодар ўлкаси, Ставрополь ўлкаси, Ростов вилояти), қолганлар эса долларга ўгирганда камроқ пул топади, харажатлари кўпаяди, баъзилар эса ишсиз қолиши мумкин», — дейди у.

Бундан ташқари, транспорт-логистика нархи кескин кўтарилади. Савдо оборотлари моддий ҳажми қисқариб, нархлари ортиб боради.

«Ким Россияга йил бошида экспорт қилиш бўйича шартномаларни рублда тузган бўлса, у катта касодга учрайди. Импорт шартномалари ҳам тезда қайта кўриб чиқилади», — дейди иқтисодчи.

Қайд этиш керакки, Ўзбекистон тижорат банкларида 22 февраль куни доллар курси рекорд даражада кўтарилган бўлса-да, ундан кейинги кунларда Марказий банк доллар курси кетма-кет иккки марта пасайганини маълум қилди.

Аввалроқ Россия Украина чегарасида ҳарбий операция бошлаганидан сўнг рубль кескин тушиб кетгани хабар қилинганди. Шундан сўнг, Россия Марказий банки Украинадаги операциялар фонида валюта бозорига интервенция бошлагани ҳақида хабар берилди.

Айни вақтда Россия миллий валютасининг қадрсизланиш тезлиги пасайган, бундан ташқари куннинг биринчи қисмида ёпилган Россия фонд биржаси куннинг иккинчи ярмига келиб, фаолиятини қайт тиклади.

Ўзбекистон Марказий банкининг вазифалари кенгайтирилади
Янгиликлар 17:03 · 15.12.2025
Ўзбекистон Марказий банкининг вазифалари кенгайтирилади
Тадбиркорларга давлат ва хусусий хизматлар Бизнес ҳамроҳ лойиҳаси орқали кўрсатилади
Янгиликлар 11:47 · 15.12.2025
Тадбиркорларга давлат ва хусусий хизматлар Бизнес ҳамроҳ лойиҳаси орқали кўрсатилади
Ўзбекистонда электромобиллар импорти кескин қисқарди
Авто, Янгиликлар 10:11 · 15.12.2025
Ўзбекистонда электромобиллар импорти кескин қисқарди
Аҳоли банкларга сотиб олганидан кўра кўпроқ валюта сотмоқда — Марказий банк
Янгиликлар 8:33 · 15.12.2025
Аҳоли банкларга сотиб олганидан кўра кўпроқ валюта сотмоқда — Марказий банк
Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?
Янгиликлар 9:44 · 13.12.2025
Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?
Ўзбекистонда умумий инфляция 7,3 фоиз атрофида бўлиши кутилмоқда
Иқтисодиёт, Янгиликлар 14:08 · 12.12.2025
Ўзбекистонда умумий инфляция 7,3 фоиз атрофида бўлиши кутилмоқда