Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди

11:36 · 11.05.2025

Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади

11:06 · 08.05.2025

Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда

10:11 · 08.05.2025

Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири

13:03 · 07.05.2025

Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди

11:22 · 07.05.2025

Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди

10:11 · 07.05.2025

Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади

11:37 · 06.05.2025

Ўзбекистон банклари қанча фойда кўрди?

10:12 · 06.05.2025

Банклар, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари кибержиноят оқибатида келиб чиққан моддий зарарни ўз ҳисобидан қоплайди

7:06 · 06.05.2025

Валютадаги омонатлар бўйича фоиз ставкалари бироз ошди — Марказий банк

13:12 · 05.05.2025

Click онлайн тўлов тизимлари бозорида устун мавқега эга деб топилди

12:22 · 05.05.2025

Қочоқ-миллиардер: Албаниянинг энг бадавлат инсони ўз бойлигини қандай тўплади?

11:02 · 05.05.2025

Тошкентда илк пулли автотураргоҳлар синов тариқасида ишга туширилди

11:12 · 03.05.2025

Марказий банк муддатли тўловлар бозорини тартибга солишни бошлашни режалаштирмоқда

10:30 · 03.05.2025

«Банклар фаоллик индекси» янгиланди

11:22 · 02.05.2025

Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида фаоллик кетма-кет иккинчи ой пасайди

10:15 · 02.05.2025

IMD бизнес мактаби TBC Bank Group’нинг минтақадаги етакчи молиявий провайдерга айланиш жараёнини таҳлил қилди

17:25 · 01.05.2025

Қандай қилиб қаҳва қовурувчи Россидаги энг машҳур компаниялардан бирига асос солди?

11:23 · 01.05.2025

Россия Марказий банки санкциялар остида қолган банкларни қўллаб-қувватлаш чораларини эълон қилди

Санкциялар Россиянинг Украинадаги ҳарбий операциясига жавобан киритилди.

Россия Марказий банки санкциялар остида қолган банкларни қўллаб-қувватлаш чораларини эълон қилди
Фото: «lenta.ru»

Россия Марказий банки санкциялар остида қолган банкларни қўллаб-қувватлаш чораларини кўради. Бу ҳақда банк матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, қўллаб-қувватлаш АҚШнинг блокловчи санкциялари жорий этилган банклар — «ВТБ», «Совcомбанк», «Новикомбанк», «Откритие»; «Промсвязьбанк» ва «Россия» банки (Европа Иттифоқи ва АҚШ санкциялари остида); Марказий банкнинг хабарида кўрсатилган «Сбербанк» (корреспондентлик ҳисобларига нисбатан санкциялар остида)га кўрсатилади.

«Банкларнинг рублдаги барча операциялари амалга оширилади ва барча мижозларга одатдагидек тегишли хизматлар кўрсатилади. Хорижий валютадаги барча мижозлар маблағлари ҳам сақланади ва ҳисоб валютасида ечиб олиниши мумкин. Марказий банк банкларни рубль ва хорижий валютадаги маблағлар билан қўллаб-қувватлашга тайёр», дейилади хабарда.

Регулятор матбуот хизматининг аниқлик киритишича, банклар юқори барқарорлик захирасини сақлаб қолган ва Россия иқтисодиётини кредитлашда бизнесни ривожлантириш учун муҳим салоҳиятга эга. Ҳар бир банк балансининг катта қисми (80 фоизидан ортиқ) рублда ифодаланган. Хорижий валютадаги кредитлар асосан кредитга лаёқатли Россия корхоналарига берилади, улар валютада хизмат қилишда давом этади.

«Россия банки банклар фаолиятининг барқарорлиги ва узлуксизлигини таъминлаш, уларнинг кредиторлари ва омонатчилари манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича қўшимча чоралар кўришга тайёр», дейилади Марказий банк хабарида.

Ғарб давлатлари Россиянинг давлат қарзи, давлат тараққиёт корпорацияси ва «Промсвязбанк», «Сбербанк» ва «ВТБ»га нисбатан санкциялар киритди, бу эса уларни АҚШ молия тизими ва доллар операцияларидан узиб қўяди.

АҚШ Россиянинг икки йирик банки — «Сбербанк» ва «ВТБ»га қарши санкциялар жорий этди. Америка банклари 26 мартгача «Сбербанк» ва унинг шўба корхоналарининг вакиллик ҳисобларини ёпиши шарт ва шу кундан бошлаб уларга «Сбербанк» иштирокидаги операцияларни амалга оширишга рухсат берилмайди.

ВТБ блокловчи санкциялар остида қолди — унинг АҚШдаги активлари музлатиб қўйилмоқда, «Откритие», «Новикомбанк» ва «Совcомбанк»га қарши ҳам блокловчи санкциялар жорий этилмоқда. Шунингдек, «Газпромбанк», «Россельхозбанк», «Альфа-банк», Москва кредит банки учун капитал жалб қилиш бўйича чекловлар жорий этилмоқда.

Бундан ташқари, «Альфа-банк» вақтинчалик янги еврооблигациялар чиқара олмайди ёки акция жойлаштира олмайди. Лекин бу чекловлар, аслида, нодавлат компаниясига тааллуқли эмас, балки банк одатдагидек ишлайди. «Газпромбанк»нинг таъкидлашича, санкциялар блокловчи эмас ва банк фаолиятига таъсир қилмайди.

«Сбербанк»нинг аниқлик киритишича, унинг барча тизимлари ва идоралари АҚШ санкциялар рўйхатига киритилганидан кейин одатдагидек ишламоқда, пластик карталар билан операциялар эса тўлиқ ҳажмда амалга оширилмоқда. Таъкидланишича, киритилган чекловлар мижозлар маблағларининг хавфсизлиги ва мавжудлигига таъсир қилмайди.

Қайд этиш керакки, ғарб санкциялари Донецк ва Луганск мустақиллигининг тан олиниши ва Россиянинг Украинадаги ҳарбий операциясининг бошланиши билан боғлиқ. 24 февраль куни эрталаб Президент Владимир Путин Москва Донбассда махсус операция бошлагани ва Украинани «қуролсизлантириш ва нацистлардан тозалаш»га интилишини маълум қилди. Украина Президенти Владимир Зеленский мамлакатда ҳарбий ҳолат эълон қилди ва Москва билан дипломатик алоқаларни узди.

Аввалроқ Apple Россия банкларининг иловаларини блоклашни бошлагани хабар қилинганди. Шунингдек, нима учун Россияга қарши санкциялар иш бермаслиги ҳақида хабар берилди.

Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди
Авто, Янгиликлар 11:36 · 11.05.2025
Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Янгиликлар 11:06 · 08.05.2025
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Янгиликлар 10:11 · 08.05.2025
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Миллиардерлар, Янгиликлар 13:03 · 07.05.2025
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Иқтисодиёт, Янгиликлар 11:22 · 07.05.2025
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди
Рейтинг, Янгиликлар 10:11 · 07.05.2025
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди