Асосий мазмунга ўтиш
8 август · Шанба USD 11 915,64 ▲ +0,2% EUR 13 749,46 ▲ +0,2% Маълумот: Марказий банк
Бизнес

«Эвертон» клуби Алишер Усмоновнинг компаниялари билан шартномаларни тўхтатди

Клуб украиналик футболчиси Виталий Миколенко ва унинг оиласини тўлиқ қўллаб-қувватламоқда.

Фото: «foxsports.com»

Англиянинг «Эвертон» футбол клуби Россиянинг USM, «МегаФон» ва Yota компаниялари билан ҳомийлик шартномаларини тўхтатди. Бу ҳақда жамоа матбуот хизмати маълум қилди.

«‘Эвертон’да ҳамма Украинада содир бўлаётган даҳшатли воқеалардан ҳайратда ва қайғуда. Бу фожиали вазиятга имкон қадар тезроқ барҳам бериш ва инсонларнинг бошқа ҳалок бўлишига йўл қўймаслик керак», дейилади баёнотда.

Клуб вакилларининг фикрича, шу йўл билан «Эвертон» ўзининг украиналик футболчиси Виталий Миколенко ва унинг оиласини «тўлиқ қўллаб-қувватламоқда». Клуб Россиянинг USM, «МегаФон» ва Yota компаниялари билан барча тижорий ҳомийлик келишувларини дарҳол тўхтатади.

Бундан олдин УЕФА ва Германиянинг «Шальке» клуби Россиянинг «Газпром» компанияси билан ҳамкорликни тўхтатган эди. Англиянинг «Манчестер Юнайтед» жамоаси эса «Аэрофлот»авиакомпанияси билан ҳомийлик шартномасини бекор қилди.

Аввалроқ Adidas Россия футбол иттифоқи билан шартномани музлатиб қўйгани хабар қилинганди. Шунингдек, «Формула-1» Россия Гран-присини бекор қилгани ҳақида хабар берилди.