«Банклар фаоллик индекси» янгиланди

11:22 · 02.05.2025

Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида фаоллик кетма-кет иккинчи ой пасайди

10:15 · 02.05.2025

IMD бизнес мактаби TBC Bank Group’нинг минтақадаги етакчи молиявий провайдерга айланиш жараёнини таҳлил қилди

17:25 · 01.05.2025

Қандай қилиб қаҳва қовурувчи Россидаги энг машҳур компаниялардан бирига асос солди?

11:23 · 01.05.2025

Картадан картага катта миқдорда пул ўтказишда қўшимча ҳимоя чоралари киритилади

10:10 · 01.05.2025

Фарзандларига 3,5 млрд доллардан мерос қолдирган ота — Леонардо дель Веккьо ва унинг кўзойнак империяси

12:40 · 30.04.2025

Апрель ойида долларнинг расмий курси қандай ўзгарди?

11:10 · 30.04.2025

Ўзбекистонда электрон хизматлар кўрсатувчи хорижий компаниялар 36 млрд сўмдан ортиқ солиқ тўлади

10:10 · 30.04.2025

Банкларга қўшимча ҳуқуқлар, божсиз олиб киришнинг янги меъёрлари ва солиқ имтиёзлари. Ўзбекистон қонунчилигида 1 майдан нималар ўзгаради?

11:44 · 29.04.2025

Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи 5,8 млн сўмни ташкил этди

10:33 · 29.04.2025

Енгил автомобиллар савдоси бир йилда қарийб учдан бирига камайди

8:57 · 29.04.2025

Meta сунъий интеллектни ўзбек тилига мослаштириш учун маҳаллий маълумотлар инфратузилмасини яратишни таклиф қилди

11:04 · 28.04.2025

Тошкент ҳудудининг деярли ярми реконструкция ва янгиланишга муҳтож — тадқиқот

10:11 · 28.04.2025

Appleʼнинг технология гигантига айланиш тарихи

13:24 · 26.04.2025

Ўзбекистон амалдорлар даромадларини декларациялашга оид қонунни қабул қилишни тезлаштириши керак — ХВЖ

11:11 · 26.04.2025

Ўзбекистон биринчи чоракда қанча олтин экспорт қилди?

10:15 · 26.04.2025

Қай даражада шикастланган купюралар тўлов учун қабул қилинади

11:22 · 25.04.2025

Микрокредитлашнинг тез ўсиши Ўзбекистон молиявий барқарорлиги учун хатарларни кучайтириши мумкин — ХВЖ

10:10 · 25.04.2025

Қандай қилиб қаҳва қовурувчи Россидаги энг машҳур компаниялардан бирига асос солди?

«Даблби» тармоғининг собиқ қаҳва қовурувчиси Дмитрий Бородай 2018 йил декабрида «Сварщица Екатерина» номли компанияни ташкил этади. Олти йил ичида лойиҳа йиллик даромадини 700 млн рублгача оширади. Forbes сўровига жавоб берган экспертлар уни «спешелти» қаҳва бозорининг етакчиларидан бири деб атайди. Компания ҳозирда Колумбияда ўз фермаларига эга Россиядаги ягона компания ҳисобланади.

Қандай қилиб қаҳва қовурувчи Россидаги энг машҳур компаниялардан бирига асос солди?

«Орзум — фойдали иш қилиш, қилаётган ҳаракатларимнинг таъсирини кўриш. Ушбу соҳада эса сен ерда ишлайсан: уруғ экдинг, дарахт ўсди, ҳосилни йиғиб оласан», — дейди «Сварщица Екатерина» қовурувчи компанияси асосчиси ва Колумбиядаги учта ферма эгаси, 36 ёшли Дмитрий Бородай. Олти йил ичида унинг лойиҳаси Россиядаги спешелти қаҳва сегментида энг кўзга кўринганлардан бирига айланган. Даромади 48 миллион рублдан 700 миллион рублгача ўсган, 2026 йилда эса компания 1 миллиард рубллик йиллик даромадни босиб ўтишни режалаштирмоқда.

Бородай қандай қилиб инжиқ мижозлар учун мўлжалланган маҳсулотда бизнес қурди ва бозордаги инқироз шароитида унинг компаниясини нима кутмоқда?

Жаҳон даражасидаги қаҳва қовурувчи

Бородай Приморье ўлкасидаги Находка шаҳрида туғилган. Унинг отаси гидротехник муҳандис, онаси эса банкда бухгалтер бўлиб ишлаган. 2006 йили Бородай Санкт-Петербург давлат иқтисодиёт университетининг иқтисод факультетига ўқишга киради. Пул етишмаслиги туфайли Дмитрий биринчи курсданоқ ишлашга мажбур бўлади. 2006 йили у «Республика кофе» қаҳвахонасига бариста сифатида ишга жойлашади, 2007 йил ўрталарида эса шу соҳада «Шоколадница»га ўтади. Ушбу тармоқда бир йилдан ортиқ ишлагандан сўнг, танишлари орқали 2009 йили «Кофемашины Сервис» компаниясида фаолият бошлайди.

Бу компанияда у сотув бўйича менежер бўлиб ишлайди ва мижозлар муассасалари ходимларига ичимлик тайёрлашни ўргатади. Бироқ у тез орада сотув эмас, айнан маҳсулот билан ишлаш унга қизиқроқ эканини тушуниб етади. Ярим йил ўтиб, Дмитрий ишдан бўшайди ва Санкт-Петербургдаги илк қаҳва қовурувчи компаниялардан бири — «Северо-Западная Кофейная компания»га бариста-тренер бўлиб ўтади. 2013 йили у яна ишдан бўшайди ва қаҳвахоналарга қовурувчилик бўйича маслаҳат берувчи сифида иш бошлайди — чунки бу унга кўпроқ даромад келтирарди. Унга бутун Россия бўйлаб — Ростов-Дон ва Жанубий Сахалиндан ҳам мижозлар мурожаат қиларди. Ана шунда у ўз бизнесини очиш ғоясини илк марта ўйлаб кўради: Ўйлаб қолдим: «Агар мен шунчалик кучли бўлсаму ҳаммасини тушунсам, нега ўзим қаҳвахона очмайман?»

Бородай бизнеснинг операцион томонларини тушуниб олишни истарди ва бундай имконият тез орада пайдо бўлади. Киевдаги «Чашка» тармоғининг ҳаммуассиси Игорь Сухомлин ундан қовурувчилик бўйича ёрдам сўрайди, бунга жавобан у қаҳвахона бошқаруви тажрибасини улашишга рози бўлади. Бородай Киевга жўнаб кетади ва 2014 йил февралида Россияга қайтиб келади. Бироқ ўша пайтда бизнес очиш режаси амалга ошмайди — банк “98 тийин қарзи” туфайли унга кредит беришни рад этади.

Кейинги икки ой давомида Дмитрий консалтинг билан пул ишлайди, 2014 йил апрелида эса қиз дўсти яшайдиган Москвага кўчиб ўтади. У ўша пайтда бешта шохобчаси бор «Даблби» тармоғига ишга жойлашади. Бугунги кунда бу компаниянинг Москва, Иркутск ва Махачқалъада 60 дан ортиқ қаҳвахонаси бор. Дмитрий у ерда “қаҳва директори” сифатида иш бошлайди ва унинг асосий вазифаси — фермерлардан юқори сифатли доначаларни излаб топиш ва харид қилиш эди. 2020 йилдаги пандемиягача Бородай Эфиопия, Колумбия ва Лотин Америкасидаги плантацияларга тахминан 40 марта сафар қилган. У шу билан бирга, қаҳва чемпионатларида фаол иштирок этган ва бошқа қовурувчиларни тайёрлаган. 2016 йили Бородай Россиянинг Brewers Cup чемпионатида ғолиб бўлган ва Шанхайдаги жаҳон чемпионатида қовурувчилик бўйича иккинчи ўринни эгаллаган.

Янги иш бошланиш

2017 йил охирида Дмитрий қаттиқ чарчайди ва «Даблби» компаниясини тарк этишга қарор қилади. У компанияга ўз ўрнига мутахассис топилгандан кейин кетишга келишади, бироқ янгисини топиш осон бўлмайди. Шунда компания Бородайга қовурувчилик бўйича ташқи маслаҳатчи сифатида ҳамкорлик қилишни таклиф қилади. Бу ҳамкорлик беш йил давом этади.

Дмитрий ушбу маслаҳатчилик фаолияти билан бир вақтда бошқа бизнеслар билан ҳам ишлайди. 2018 йилда унинг бир иш куни 50 минг рубл турарди. У битта мижоз билан икки кундан кам ишламасди. Бородайни ёлланма ишдан кетишга ундаган сабаблардан бири ўз компаниясини очиш истаги эди. У ўзи ичадиган даражада сифатли донача қаҳва қовуриб, сотмоқчи эди. «Бу — яхши маҳсулот яратиладиган компания бўлиши керак эди, тижорат учун уни “сусайтириш”га ҳожат бўлмасди. Мен фақат ўзимга ёққан қаҳва билан шуғулланишни истардим», — дейди Дмитрий. Бироқ бу режани амалга ошириш учун инвестициялар керак эди.

Омадли давр

Бородайнинг мижозларидан бири Ижевскда жойлашган қаҳва қовурувчи ва сотувчи Tasty Coffee компанияси эди. Ушбу компанияни 2008 йили Михаил Шаров ташкил этган. 2018 йил кузида Дмитрий унга қовурувчи цех лойиҳаси ҳақида гапиради ва инвестиция киритишни таклиф қилади. Унга цехни ишга тушириш ва дастлабки харажатлар учун маблағ керак эди. Шаров рози бўлади.

«Менга шундай туюлдики, унинг (Бородайнинг) қаҳва соҳасидаги профессионал обрўси туфайли, у албатта, ҳаммасини уддалайди. Биз рақобатлашмаймиз, аксинча, фикр алмашиш ва бозорни биргаликда ривожлантириш орқали бир-биримизни тўлдирамиз, деб ўйладим», — дейди Tasty Coffee раҳбари. 2018 йил якунида “Тэйсти кофе”нинг даромади 309,3 млн рублни, фойдаси эса 23,8 млн рублни ташкил этгани СПАРК маълумотларидан маълум. Шаров «Сварщица Екатерина» компаниясининг 49% улушини олади, қолган 51% Бородайда қолади. Михаил компания бошқарувида иштирок этмайди.

Шаров компанияга 17 млн рубл сармоя киритади — бу маблағ қуйидагиларга сарфланган: хомашё (яшил қаҳва) сотиб олиш, икки дона қовурувчи ускуна, ишлаб чиқаришни таъмирлаш, интернет-дўкон яратиш, ижара ва уч ойлик иш ҳақи. 280 метр квадрат ҳажмдаги ишлаб чиқариш биносини Дмитрий «Циан» орқали ойига 131 000 рублга топади — илгари у ерда мотоцикл устахонаси бўлган. Жамоа бинони таъмирлаб, вентиляция ва электр коммуникацияларини ўтказади. Бошида, Бородайдан ташқари, жамоада яна икки киши бор эди — ишлаб чиқариш директори ва мижозлар билан ишлаш бўйича менежер. Ҳозир ишлаб чиқариш майдони 1200 метр квадратга етади, жамоа эса 50 кишидан иборат.

«Сварщица Екатерина»ни Бородай 2018 йил декабрида ташкил топган, деб ҳисоблайди — ўша пайтда улар Москвадаги Хлебозаводда жойлашган Floo қаҳвахонасига биринчи етказиб беришни амалга оширган. Ўшанда қанча кофе етказилгани ва мижозлар сони ёдида йўқ. Илк ойларда компания 1 кг ва 250 граммли қопларда қовурилган донача қаҳвани сотарди. Маҳсулотлар Эфиопия, Кения, Бразилия, Колумбия ва Коста-Рикадан келтирилган қаҳвадан тайёрланган эди. «Бизнесда уч ойлик барча тўловлар инобатга олинганди. Бизнес-модель бир қаҳвахонанинг буюртмалари билан ҳам яшаб туриши мумкин эди», — деган Бородай.

Forbes сўзлашган суҳбатдошлар 2010-йиллар иккинчи ярмини Россияда “спешелти” қаҳва бозорининг гуллаган даври, деб аташади. Бу тоифага SCA (Specialty Coffee Association) тизимида 80 баллдан юқори баҳоланадиган, яъни юқори сифатли қаҳвалар киради. SCA баҳоси аромат, таъм, таъм қолдиғи, кислоталик, ширинлик каби кўплаб параметрлар асосида берилади. Coffee Owl Roasters компанияси асосчиси Олег Кондауровнинг сўзларига кўра, 2018–2020 йиллар оралиғида Россияда спешелти сегменти ҳар йили 10–15% ўсган. Бунда россиялик қовурувчиларнинг жаҳон чемпионатларидаги ғалабалари ва спешелти қаҳвахоналар очилиши муҳим омил бўлган. «Сифатли қаҳва оддий одам учун ҳам тушунарли ва барча шаҳарларда мавжуд бўлиб қолди. Одамлар ниҳоят қаҳвахонага кириб, таъмда фарқни ҳис қила бошлади», — дейди Кондауров.

СПАРК маълумотларига кўра, 2019 йилда «Сварщица Екатерина» компаниясининг юридик шахси 48,1 миллион рубл даромад ва 5,8 миллион рубл фойда келтирган. 2019 йил охирига келиб, компания ойига 3,8 тонна қовурилган қаҳва сотарди. «Бу афсонавий давр эди, биз абадий ўсишга ишонгандек эдик. Беш киши бўлиб ишлардик ва бу бизга жуда ёқарди. Кейин эса тушуниб етдик — бу ҳали фақат бошланиши экан», — деб кулиб эслайди Бородай.

2020 йил март ойи охирида коронавирус пандемияси сабаб карантин бошланиши билан, «Сварщица Екатерина» компаниясининг улгуржи сотувлари 50% га тушади, бироқ интернет-дўкони 350% га ўсади. «Агар бизда интернет-дўкон бўлмаганида, биз албатта, ёпилар эдик», — дейди Бородай. Ёзга келиб улгуржи сотувлар яна ўсишни бошлади.

Колумбиядаги фермалар

Ўша 2020 йилнинг ўзидаёқ компания Россия бозорида ягона бўлган эрувчан спешелти қаҳва ишлаб чиқаришни бошлайди. Ушбу лойиҳага «Сварщица Екатерина» 45 миллион рубл сармоя киритади — бу маблағлар Шаров томонидан қўшимча равишда жалб қилинганди. Пуллар ускуналар хариди ва илмий-тадқиқот ишларига (R&D) сарфланади. Бундай қаҳва тури бўйича рақобатчилар йўқлигини Бородай унинг ишлаб чиқариш қийинлиги билан изоҳлайди: «Эрувчан қаҳва мазали бўлиши учун у идеал даражада қовурилиши, димланиши ва сақланиши керак. Бу эса жуда мураккаб ва қиммат».

2020 йилда «Сварщица Екатерина» ўз фермасидан илк ҳосил — 120 кг яшил қаҳва — йиғиб олади. Ушбу ферма Колумбиянинг Уила минтақасида жойлашган бўлиб, деярли 7 гектар майдонни эгаллаган. Келаси, 2021 йилда эса ҳосил тахминан 3 тонна бўлади. Компания ер участкасини 2019 йил декабрида 4 миллион рублга (190 миллион песо) сотиб олган. Бу маблағ айланма маблағлардан тушган. Дмитрий ушбу ер сотуви ҳақида «Даблби»да ишлаган вақтида танишган фермер Рафаэль Айа Мартинесдан хабар топганди — унинг қўшниси ерини сотмоқчи бўлган ва Бородай бу имкониятдан фойдаланган.

Томонлар ўртасида музокаралар тўққиз ой давом этган. Дмитрий Колумбияда La Soldadora Caterine номли маҳаллий компанияни ташкил қилади ва Мартинесни ферма директори лавозимига тайинлайди. Мартинес лойиҳа бошқаруви ва маҳаллий ишчиларни ёллаш билан шуғулланади. Coffee Owl Roasters компанияси вакили Кондауров таъкидлашича, «Сварщица Екатерина» — Россияда ўз фермага эга ягона қаҳва қовурувчи компаниядир.

2023 йилда компания илк бор белгиланган даромад режасини бажара олмайди. СПАРК маълумотларига кўра, кўрсаткич режадан 7% га паст бўлиб, 437,9 миллион рублни ташкил этади. Бунинг сабаблари — санкциялар, доллар курсининг ошиши (август ойи ўрталарида у 101,75 рублга етган) ва қаҳва бозоридаги юқори нархлар эди. Фойда тушишда давом этади ва 15 миллион рублни ташкил қилади.

 

2023 йилда компания биринчи марта Ozon ва «Яндекс Маркет» каби маркетплейсларга чиқади ва у ерда 7,9 миллион рубллик товар сотади. «Сварщица Екатерина»нинг чакана буюртмалари сони 47 600 тагача ошади, бироқ улгуржи буюртмалар ва b2b-мижозлар сони ўзгаришсиз қолади. Бородай бу ҳолатни қаҳвахоналар арзонроқ етказиб берувчиларни излаши билан боғлайди. Шу билан бирга, қовурилган қаҳва ҳажми 13% га ортиб, 300,3 тоннага етади.

Ўтган йили «Сварщица Екатерина» кофеинсиз кофе (декаф) чиқарди ва «Кофемания», «Даблби» ҳамда WAWE тармоқлари учун дрип-пакетлар ишлаб чиқаришни бошлади. Компания ўзини асосан ижтимоий тармоқлар орқали тарғиб қилмоқда (YouTube-каналида тахминан 27 500 обуначи бор, Instagram’даги саҳифасига эса 26 600 дан ортиқ киши обуна бўлган) ҳамда Iron Star, Wild Trail, Cycling Race каби спорт тадбирлари орқали ҳам фаолият юритади — бренд иштирокчиларга ўз маҳсулотларини ҳадя қилади ва тадбир жойида бепул кофе тайёрлайди. Бир югуриш мусобақасини спонсорлик қилиш компанияга 150 000–300 000 рублга тушиши мумкин.

Жорий йилда бизнес ходимлар учун опцион дастурини ишга туширган — KPI кўрсаткичларига эришилса, беш нафар менежер орасида компаниянинг 10% улуши тақсимланади. 2026 йилда улар «Сварщица Екатерина»нинг расмий ҳаммуассислари қаторига киритилиши керак. Асосчи бу қарорни бошқарувдан аста-секин четлашиш истаги билан изоҳлайди: «Менга қаҳва бизнеси эндиликда қизиқ бўлмай қоляпти. Компания мендан мустақил равишда фаолият юритишини хоҳлайман». 2026 йилда лойиҳа йиллик 1 миллиард рубль айланма маблағга эришишни режалаштирмоқда.

 

«Банклар фаоллик индекси» янгиланди
Молия, Янгиликлар 11:22 · 02.05.2025
«Банклар фаоллик индекси» янгиланди
Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида фаоллик кетма-кет иккинчи ой пасайди
Янгиликлар 10:15 · 02.05.2025
Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида фаоллик кетма-кет иккинчи ой пасайди
IMD бизнес мактаби TBC Bank Group’нинг минтақадаги етакчи молиявий провайдерга айланиш жараёнини таҳлил қилди
Янгиликлар 17:25 · 01.05.2025
IMD бизнес мактаби TBC Bank Group’нинг минтақадаги етакчи молиявий провайдерга айланиш жараёнини таҳлил қилди
Қандай қилиб қаҳва қовурувчи Россидаги энг машҳур компаниялардан бирига асос солди?
Бизнес, Янгиликлар 11:23 · 01.05.2025
Қандай қилиб қаҳва қовурувчи Россидаги энг машҳур компаниялардан бирига асос солди?
Картадан картага катта миқдорда пул ўтказишда қўшимча ҳимоя чоралари киритилади
Янгиликлар 10:10 · 01.05.2025
Картадан картага катта миқдорда пул ўтказишда қўшимча ҳимоя чоралари киритилади
Фарзандларига 3,5 млрд доллардан мерос қолдирган ота — Леонардо дель Веккьо ва унинг кўзойнак империяси
Миллиардерлар, Янгиликлар 12:40 · 30.04.2025
Фарзандларига 3,5 млрд доллардан мерос қолдирган ота — Леонардо дель Веккьо ва унинг кўзойнак империяси