Асосий мазмунга ўтиш
8 август · Шанба USD 11 915,64 ▲ +0,2% EUR 13 749,46 ▲ +0,2% Маълумот: Марказий банк
Молия

Европа инвестиция банки Украинага 668 млн евролик молиявий ёрдам беради

Маблағлар Украина ҳукуматига муҳим молиявий эҳтиёжларини қондиришга ёрдам беради.

Фото: «dsnews.ua»

Европа инвестиция банки (ЕИБ) Украинага яқин кунларда ажратилиши мумкин бўлган 668 миллион евро миқдоридаги молиявий ёрдамни маъқуллади. Бу ҳақда банк матбуот хизмати хабар берди.

«Ушбу маблағлар Украина ҳукуматига ўз фуқаролари учун озиқ-овқат, дори-дармон ва ёқилғи сотиб олиш каби энг муҳим молиявий эҳтиёжларини қондиришга ёрдам беради. Тез ёрдам бир неча кун ичида етказилади. ЕИБ Украинадаги кичик ва ўрта бизнес ҳамда қишлоқ хўжалиги секторини қўллаб-қувватлаш учун дастлаб тақдим этилган банкнинг иккита кредити бўйича мавжуд маблағларни ажратади», дейилади банк сайтида баёнотда.

Европа Иттифоқи 3 март куни Украинага 1,2 миллиард евро миқдорида макромолиявий ёрдам кўрсатиш бўйича меморандумни тасдиқлади. Аввалроқ Жаҳон банки Украинага 3 миллиард доллар миқдорида молиявий ёрдам пакетини тақдим этган эди. Бундан ташқари, БМТ Хавфсизлик Кенгашининг Украинадаги гуманитар вазият бўйича йиғилиши 7 мартга белгиланган.

Аввалроқ Apple Украина жамғармаларига хайрияни икки баравар ошириши хабар қилинганди. Шунингдек, Украина бош вазири ўринбосари Samsung’ни Россияга маҳсулот етказиб беришни тўхтатишга чақиргани ҳақида хабар берилди.