Асосий мазмунга ўтиш
8 август · Шанба USD 11 915,64 ▲ +0,2% EUR 13 749,46 ▲ +0,2% Маълумот: Марказий банк
Молия

«Россия банкининг музлатилган маблағлари Украина учун ажратилган» — Зеленскийнинг маслаҳатчиси

Музлатилган маблағлар миқдори 300 млрд доллардан ошади.

Фото: «ba.org.ua»

Украина Президенти Владимир Зеленскийнинг иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчиси Олег Устенко Россия Марказий банкининг Ғарбда музлатилган маблағлари Украина учун ажратилган. Бу ҳақда Устенко «Украина 24» телеканалидаги эфир давомида маълум қилди.

Устенконинг сўзларига кўра, гап 300 миллиард доллардан ортиқ маблағ ҳақида кетмоқда.

«Тажовузкор мамлакат — Россия Федерацияси Марказий банкидан музлатилган маблағлар аллақачон Украина учун ажратилган. Бу 300 миллиард доллардан ошади», — деди Устенко.

Бундан олдин Украина Иқтисодиёт вазирлиги раҳбарининг биринчи ўринбосари Денис Кудин Киев Ғарб ҳамкорлари билан биргаликда Россия банкининг ҳибсга олинган 415 миллиард долларини мусодара қилиш механизмини ишлаб чиқаётганини маълум қилганди.

Шунингдек, Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Марказий банк активлари ҳибсга олинишини ўғирлик деб атади. Унинг сўзларига кўра, Европа давлатлари «бандит капитализми»га қайтган. Шу билан бирга, вазирнинг айтишича, тарихий тажриба туфайли Россия ҳар қандай қийинчиликларни енгиб чиқади.

Аввалроқ АҚШ сенаторлари Россия захираларидаги олтин билан операцияларни тақиқлашни таклиф қилганди. Шунингдек, Жанубий Корея Россия Марказий банки билан молиявий операцияларни тўхтатгани ҳақида хабар берилди.